“Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ-музейи ташкилотчилигида элимизнинг тарихида ўзига хос ўрни бўлган Дошқозоннинг Туркистон шаҳрига қайтарилиши куни муносабати билан “Барака, бирликнинг тимсоли – Дошқозон” кўргазмаси очилди.
– “Табаррук Дошқозоннинг орадан 54 йил ўтгандан кейин қайтарилганига – 31 йил. Дошқозон давлат ва жамоат арбоби Ўзбекали Жанибековнинг ташаббуси билан 1989 йили 18 сентябрь куни Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасига етказилиб, тарихий куннинг бирига айланди. Шу куни Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасида тарихий ёдгорлигимиз ҳақида кўргазма уюштириш анъанага айланган.
– Кўргазманинг мақсади – табаррук Дошқозоннинг ясалиши, тарихий ўрнига қайтарилиши ва ясаган устанинг исми ва ясалган ўрнининг тарихи билан таништириш, тарихимизни тарғиб қилиш бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, Элбоши Н.Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” ва “Буюк Даштнинг етти қирраси” дастурий мақолаларида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш масалаларини ҳам қамрайди.
Жорий йилги тадбирнинг ўзгачалиги Дошқозоннинг нусхасини ясаб юрган таниқли ҳунармандларнинг ҳам ишлари таништирилмоқда”,-деди “Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ-музейининг директори Нурбўлат Ахметжанов.
Мақбарага келувчиларни кўргазма ёдгорликлари орасидаги ёғочдан ясалган алп Дошқозон ўзгача қизиқтиради. Дошқозон нусхасининг муаллифлари – Шимкент шаҳридаги №90 иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-гимназиясининг устозлари Қидирғали Агибаев, Пердехан Тансихов ва Бўлат Серикбаев.
– “Дошқозон етти хил металдан ясалгани маълум. Биз ҳам шунга асосланиб етти хил ёғочдан фойдаландик. Яъни, мамлакатимиз билан бирга АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон сингари етти мамлакатнинг сифатли дарахтларидан ясадик. Асосий нусхасига имкон қадар келтиришга ҳаракат қилдик. Кўчирмасини ясаб чиқишга бир ярим йилга яқин вақт сарфланди. Вазни 300 килога яқин. Асл нусха Дошқозоннинг безаклари ва ўзга ҳам элементларини аниқ тушириб, ёзувларидан хатолик юбормаслик учун махсус мутахассисларнинг ёрдамига суяндик. Дошқозонни ясашга Шимкент шаҳридаги №90 иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-гимназиясининг уч устози ўқувчиларга ёғочни йўниш, кесиш, елимлаш сингари ишларни ўргатган ҳолда ясадик. Шогирдларимиз учун бу иш тажриба бўлди деб ўйлаймиз”,-деди ёғоч устаси, устоз Қидирғали Агибаев.
Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасида ташкил этилган кўргазма экспозициясига Дошқозоннинг қуйилган ўрни ва 1935 йили Ленинград (Санкт-Петербург) шаҳридаги Эрон усталарининг III Халқаро конференциясига олиб кетган ва қайтарилган фурсатларидан суратлар, ёдгорликнинг қайтарилишига боғлиқ тарихий ҳужжатлар, китоблар, музей, шаҳар ҳокимликларининг Ҳукуматга, Олий кенгашга, Халқ депутатларига ёзган хатлари ва телеграммаларининг нусхалари, ҳунармандлар Халмирза Тасов, Носир Хамрақулов, Жанбўлат Байдаулетов, Қидирали Ажибаев, Абай Рисбаев ясаган Дошқозон нусхалари ҳамда ҳар йиллари туҳфа этилган музей жамғармасида сақланган ёдгорликлар қўйилди. Карантин талабларига мос кўргазмага келувчиларнинг эҳтиёткорлик чоралари сақланган. Кўргазма бир ой давомида Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасига келувчиларнинг эътиборига ҳавола этилади.
“Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ-музейининг
матбуот хизмати.