“ӨРЛЕУ” БИЛАН БИРГА БИЛИМ ЧЎҚҚИСИГА

565 көрілім

Бугунги кунда элимиздаги қийинчиликларга қарамасдан ўрта таълим мазмунини янгилаш доирасида педагогларнинг маҳоратини орттириш курслари онлайн форматда ўтмоқда.

Таълим ва ахборот устувор бўлган жамиятда таълим тизими инновациявий иқтисодиётнинг асосий қисми бўлиб ҳисобланади. Инновациявий иқтисодиёт қайси соҳада бўлса ҳам бугунги мутахассиснинг нуфузини, яъни ўз соҳаси бўйича фикрини шакллантиришни, маҳоратни, ҳаётнинг ўзгарувчан вазиятида мақбулликни, унга мувофиқ ўз билимини фойдаланишгина эмас, уни заруриятга кўра мукаммаллаштиришни талаб қилади. Янгиланган таълим дастури бўйича ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини орттириш мақсадида «Өрлеу» малака ошириш Миллий маркази» ҲЖ бўлими барча фанлардан онлайн курслар ўтказмоқда.

Туркистон вилоятининг Туркистон шаҳри, Ўтирор, Кентов, Байдибек, Арис туман тарихчиларига 12 ва 23 октябрь кунлари оралиғида «Қозоғистон тарихи», «Ҳуқуқ асослари» фанлари бўйича педагог ходимларнинг малакасини орттириш курслари «Zoom» дастури билан ўтказилди. Курс мураббийси Қуанишбек Гулмира Еламан қизи туманлардан келган 26 ўқитувчига янгиланган таълим мазмуни бўйича «Қозоғистон тарихи», «Ҳуқуқ асослари» фанларининг янгиланган мазмундаги ўқиш дастурлари билан таништирди. Шунингдек, янгиланган ўқув дастури устуворликлари, «Қозоғистон тарихи», «Ҳуқуқ асослари» фанлари бўйича ўқув дастурлари мазмуни, шу фанларни ўқитишдаги педагогик усуллар, ўқув режаси, критериал баҳолаш, дарслик ва ўқув услубий мажмуа ҳамда ўқув режаси билан кенг кўламда тушунтириш ишларини юритди. Гулмира Еламан қизи шакллантирувчи баҳолашнинг услуб йўллари, ўқув ва ёзиш орқали ривожлантиришнинг стратегиялари, ёзиш намунаси, лойиҳалаш, ўз фикрини ёзма расмийлаштириш ва бошқа усулларни кенг қўлланилди. Мазкур дастур бўйича юритилган курсларда тингловчиларда тил кўникмаларини шакллантиришнинг, ўқитиш усулларининг доимо янгиланиб бориши билан инновация технологияларни ўзлаштириб, уни самарали қўлланишнинг моҳияти зўр эканлигини кўрсата билди.

Янгиланган дастур бўйича курсда юритилган дарс пайтида тингловчиларнинг қизиқишлари кун оша орта борди. Курс давомида ўқитувчилар янгиланган таълим дастурининг ғояларини тушуниб, мустақил усуллар  билан таниша олди. Ушбу курсда Гулмира Еламан қизи ўз дарсларида ўқитиш, тарбиялаш, ривожлантириш жараёнларини бошқариш педагогнинг асосий функцияси бўлиши лозим эканлигини эътиборда тутди. Дастурнинг якунловчи ғояси барча курс тингловчилар онгига сингишига кўп меҳнат қилди.

Шинар ДУЙСЕНБЕКОВА,
Н.Тўреқулов номидаги умумий ўрта мактаб
тарих фани ўқитувчиси.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы