Кўҳна шаҳримизнинг вилоят маркази мақомига эга бўлиши аҳолининг кўп йиллардан буён ушалган орзуларидан биридир. Бинобарин, шаҳарда қарор топмаётган муаммолар ҳам етарли. Шулардан бири шаҳарни газ билан таъминлаш масаласи.
Бироз орқага чекинсак. Мустақилликнинг дастлабки йилларида шаҳар аҳолиси учун қиш фасли азоб ойлари эди. Сабаби, марказий қозонхона тизими ишдан чиқиб, маблағ тақчиллигига боғлиқ қаровсиз қолган эди. Ер уй турғунлари печ ёқса, кўп қаватли уйларнинг турғунлари қиш фаслини баъзўр ўтказишарди. Шу вақтларни ёдга олган баъзи бир турғунлар кечки вақтда осмонга кўтарилган тутундан шаҳар кўрки бузилиб, экологиясига зарар етишини тилга олишади. Тарихи талай воқеаларга гувоҳ бўлган шаҳримиз мана шундай кунларни бошдан кечирган.

Чунончи, аҳоли мана шу қийинчиликларни ўткинчи деб қабуллаб, келажакка умид билан боқарди. Газетамизнинг 2007 йилги сонида шаҳар турғунининг “Табиий газ қувури тортилди” деган хушхабар ёруғ кўрган экан. Муаллиф ўз мақоласида: “Менинг Туркистон шаҳрининг табиий газ билан таъминлаш тўғрисида вилоят ҳокимига жорий йили 16 февралда йўллаган илтимосномамга ЖҚВ йўловчилар кўлиги ва автомобиль йўллари департаментининг директори Т.Тўлеевдан жавоб хат келди. Унда қуйидагича баён этилган:
“ҚазМунайГаз” МК ҲЖ ва Хитой Халқ “МунайГаз” Корпорацияси орасида тузилган шартномада газ қувурини тортишга қаратилган сармояларни амалга ошириш учун бирга бажариладиган лойиҳанинг мардикорлари сифатида “Қозоқ мунай газ институти” ҲЖ ва “Петро Чайна” марказий режалаш институти (ҚХР) бўлиб аниқланди. “Қозоқ мунай газ институти” ҲЖ “Бейнеу-Бозой-Шалқар-Самсонов” газ қувурининг сармоявий лойиҳасининг асосини яратувчи бўлиб ҳисобланади.
…Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокими “Бейнеу-Бозой-Шалқар-Самсонов” газ қувурининг ўтадиган йўналиши бўйича жойлашган катта аҳоли манзилларни газ билан таъминлаш учун лойиҳалар қўлга олинмоқда… “Яхши сўз ярим давлат” деганларидек, ушбу қувончли янгиликни билсин деб газетага эълон қиляпман”,-деб ёзган. Мана шундан орадан 13 йил ўтибди. Ҳозир шаҳримизда тўлиқ газлаштирилган марказий қозонхона ишламоқда. 2009 йили ўз ишини бошлаган марказий иссиқлиқ қозонхона шу кунга қадар халққа хизмат қилиб келди.
Алоҳида мартабага эга бўлган шаҳримизнинг ҳокими Рашид Аюпов аҳоли турмушини яхшилаш, шаҳар экологиясини тозалаш мақсадида шаҳарни тўлиқ табиий газ билан таъминлаш лойиҳасини қўлга олганини кўпчилик билишади. Устига устак шаҳарни ободонлаштириш учун қурилиш ишлари куни-туни олиб борилса, иккинчи томондан қиш ҳавоси тушгунча аҳолини тўлиқ газ билан таъминлаш учун суръатли ишлар бажарилмоқда. Масъул лавозимли шахсларга шаҳар ҳокими мажлисларда огоҳлантиришлар айтиб, ишни жонлантираётгани ҳақиқат. Пешона тер ва масъулият туфайли жорий йили шаҳримизда марказий иссиқлик қозонхонаси тўлиқ газ билан ишлашга киришди. Шаҳар ҳокими ваъдаси устидан чиқиб, мутахассислар масъулиятни ҳис этиши туфайли аҳоли олқишига сазовор бўлмоқда.
Ёдларингизда бўлса, жорий йили қиш эрта тушиб, 28 октябрдан бошлаб марказлаштирилган иссиқлик тизимига уланган биноларга берила бошлади. Шу кунлари “Жилу” ДКК “Ўтирор” кичик туманида 29 кўп қаватли, I ва II кичик туманида 75 кўп қаватли, 28 ижтимоий бюджет идоралари билан 54 ер уйларни иссиқлик билан таъмилаётганини ҳам айтиб ўтганимиз афзал.
Бугунда марказий иссиқлик қозонхонаси иши янги тизимда қандай ишлаётганини билиш мақсадида идорага ташриф буюрган эдик. Марказий қозонхона жорий йилдан бошлаб қаттиқ ўтиндан қутулиб, табиий газ билан иситилаётганини юқорида айтдик. Бунинг учун республика бюджетидан 750 млн. тенге маблағ кўрилиб, алматилик “ASI Building” МЧБ мардикор компанияси қурилиш ишларини юритган. Бунда автоматик назорат, иссиқлик тизими, сувни химиявий тозалаш хоналари қўшилган.
2010 йилдан бошлаб қаттиқ ўтин билан иссиқлик бериб келган идорада омборида 1200 тонна кўмир жамғармаси сақланмоқда. Зангори олов билан иситиш мавсумида камчиликлар ўрин олса эски қозонхона печи кўмир билан иссиқлик беришга заҳирада тайёр. Идора директори Ерғази Рисбековнинг таъкидлашича, жамоада жами штат жадвали бўйича 113 ишчи меҳнат қилади. Ундан 78 одам смена ишига сафарбар этилган.
– ҚР Президентининг топшириғи бўйича халқ коммунал тўловларнинг тўловини назорат қилиш мақсадида 2015 йили Туркистон шаҳридаги I кичик туманидаги 46 кўп қаватли турғун уйга 64 дона умумий уй иссиқлик ҳисоблагич воситани шу вақтдаги Нур-Султан шаҳрида жойлашган “Турар жой коммунал хўжалигини қўллаш” жамғармасининг қайтариладиган маблағи билан Шимкент шаҳридаги “Балнур-Сервис” МЧБ орқали ўрнатилган эди. Бугунда корхонада барча қозонхона табиий газ билан фойдаланмоқда,-дейди Ерғази Рисбеков.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, аҳоли қувончида чек бўлмай, келгусида “бир ёқадан бош, бир енгдан қўл чиқариб” меҳнат қилиб, шаҳримиз тараққиётига бирга ўз ҳиссамизни қўшайлик дегимиз келади.
Ақберен АМАНГЕЛДИ.