ШАҲРИМИЗДА ДАМ ОЛИШ МАСКАНЛАРИ 100 ГЕКТАР ҲУДУДНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ

549 көрілім

Туркистон шаҳрининг ҳудуди катта ўрмонга айланади. Шу кунлари шаҳарда умумий майдони 101 гектарни ташкил этадиган 24 истироҳат боғи, майдон ва аллеялар бор. Ундан 70 гектарга яқин ҳудудни эгаллаган 13 иншоотнинг қурилиши бир йилда ниҳоясига етди. Умумий майдони 30 гектардан ошадиган 3 иншоотнинг қурилиши суръатли олиб борилмоқда. Шулардан бири – дендробоғ. Шаҳардаги қурилиш ишларининг боришини назорат қилган вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев яшил майдондаги иш бориши билан танишди. Дам олиш ҳудудидаги қурилишга 400 одам сафарбар этилган. Ноёб лойиҳа ҳақида гап юритган минтақа раҳбари шаҳарни яшилликка буркашга алоқадор бир қатор вазифалар юклади.

“Кўкаламзорлаштириш иши кўҳна шаҳарни шамолдан сақлаб, экологик аҳволни барқарорлаштириш учун, асосийси қулай муҳит шакллантириш мақсадида амалга оширилмоқда. Экиладиган дарахтлар маҳаллий муҳитга чидамли бўлиши керак. Дендробоғни замонавий, асосийси аҳолига қулай дам олиш мажмуасига айлантиришимиз керак”,-деди Ўмирзақ Естайули.

Вилоят марказидаги маънавий-маданий марказни ободонлаштириш мақсадида йирик лойиҳалар қўлга олиниб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Тўнғич Президент истироҳат боғи, Х.А.Яссавий мақбара-си ҳудудини ободонлаштириш 4 босқичда амалга оши-рилмоқда. Шу кунлари 1 ва 2 босқич бўйича ишлар якун-ланишга яқин. Ўтган йили қурилиши бошланган Б.Сат-тарханов кўчаси бўйидаги аттракционлар боғи, ўқув-чилар саройи, конгресс маркази, ёпиқ бассейни бор спорт саройи, марказий стадион ва Х.А.Яссавий музейи, драма театр бинолари шаҳарнинг кўркам жойларига айланди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы