ЙЎЛ МАСАЛАСИ ҲОКИМЛИК ЭЪТИБОРИДА

519 көрілім

Жорий йили шаҳар кўчаларининг 81 кўчасида ўртача йўл таъмирлаш ишлари режаланган бўлса, шу кунлари қўлга олинган ишлар тўлиқ якунланган. Шунингдек, икки кўчада мураккаб йўл таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Мазкур кўчалардан ташқари, аҳоли талабига биноан бир неча кўчаларда вақтинча тош тўшаш ишлари қўлга олинган.

Жумладан, шаҳар ҳокими Рашид Абадули “Бекзат” кичик тумани аҳоли билан учрашиб, Қазақбаев кўчаси ва А.Байқўниров кўчаси оралиғидаги №17, 18, 19 ва 20 кўчаларида тош тўшаш ишлари олиб борилишини соҳа раҳбарларига топширди. Инфратузилма тизимлари тўлиқ якунлангандан кейин асфальт ҳам тўшаладиганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Рашид Аюпов масъул мутахассислар билан бирга “Саврон” кичик тумани ва “Туран” аҳоли манзили ҳудудига йўл масаласини назорат қилиш мақсадида махсус борди.

Куз ва қиш фаслида ёғин-сочин ва қор оқибатидан аҳолининг юришига, болаларнинг дарсга боришига ва тез ёрдам кўлигининг юришига ноқулайлик туғдирадиган, аҳолидан тушган шикоятлар бўйича “Саврон” кичик туманидаги Сирдария, Ордабаси, Кўктўбе ва Алмали кўчалари ва “Туран” аҳоли манзилидаги Байкокше шешен, Шўқтас ва Тўйчибаев кўчасидаги йўл масаласини кўздан кечириб, ҳафта мобайнида тош тўшашга топшириқ берди. Бугунда лойиҳаси тайёрланаётган канализация тизими ишга туширилганда асфальт тўшаш бўйича ҳам ишлар бажарилиши кутилмоқда.

Тўпланган халқ ўз навбатида мазкур кўчаларнинг сўнгги 20 йилда таъмирлаш кўрмаганини айтди. Шаҳар раҳбари 10 кун ичида “Саврон” кичик туманидаги, икки ҳафта давомида “Туран” аҳоли манзилидаги юқорида тилга олинган кўчаларга тош тўшаладиганини ва “Саврон” кичик туманида аҳоли илтимоси бўйича болалар ўйин майдончаси солинадиганлигини айтди.

“Туркистон-ахборот”.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы