ПАРТИЯ ИЛҒОРЛАРИ САРАЛАНДИ

531 көрілім

“Nur Otan” партияси Туркистон шаҳар филиалининг навбатдан ташқари ХLIII конференцияси ўтди. Партия филиалининг раиси Рашид Абадули раислигида ўтган конференциянинг кун тартибида партиянинг сайловолди дастурини тасдиқлаш, баҳс-мунозара якунлари бўйича номзодлар учун овоз бериш, партиявий рўйхатни тасдиқлаш ва мазкур конференцияга партия ходимлари, сиёсий кенгаш ва бошланғич партия ташкилотлари тавсия этган делегатлар рўйхатини тасдиқлаш кўриб чиқилди.

Номзодлар баҳс-мунозара давомида ўз дастурларини айтиб, алоқадор саволларга жавоб берди. Бу борада, аҳоли дилида юрган кўплаган масалалар муҳокама этилгани ҳар бир иштирокчининг жамоатчилик кўнглидан чиқиб юрганини билдирди. Махсус хонада масофани сақлаган ҳолда 15 компьютер жойлаштирилиб, навбат-навбат билан овоз бериш имконияти тавсия этилди.

Конференция охирида сўз навбати Туркистон шаҳри ҳокими, “Nur Otan” партияси Туркистон шаҳар филиалининг раиси Рашид Аюповга берилди. У ўз нутқида: “2018-2020 йил Туркистон шаҳри учун жуда муҳим йиллар. Шу йиллари бажарилган иш ва янгиликлар кўп бўлди. Партиянинг аҳоли турмушини яхшилаш доирасида ҳар доим аҳоли таклифини тинглаб, маслаҳатлашган ҳолда иш бажаришга ҳар қандай имконияти бор. Бу борада ҳамшаҳарларимиз осон бўлиши учун, 109 хизмати ҳам ишга туширилмоқда. Умуман маориф, саломатлик, хавфсизлик соҳаларида зарур қўшимча тадбирлар режаланган. Масалан, яқин келажакда Туркистон шаҳрида бир неча халқаро даражадаги таълим марказларини очиш баробарида ишлар олиб борилмоқда. Эндиги мақсадимиз, ниятимиз бир бўлиб, халқ эзгулиги ва авлод келажаги учун ҳали ҳам биргаликда меҳнат қиламиз деб ишонаман”,-дея бир неча янгиликларни айтиб, ўз сўзини барчага омад ва муваффақият тилаган ҳолда якунлади.

“Туркистон-ахборот”.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы