МИНТАҚАМИЗДА ЖИНОЯТ СОНИ КАМАЙМОҚДА

722 көрілім

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев халққа йўллаган Мактубида полиция ходимларига катта масъулиятлар юклади. Шунингдек, участка полиция инспекторларининг мартабасини орттириш зарурлигига махсус тўхталди. Бугунда, Мактуб юклаган вазифалар Туркистон вилоятида тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Умуман минтақада рўйхатга олинган жиноятлар сони камайиб, очилиш кўрсаткичи ортган. Икки миллиондан зиёд халқи бўлган вилоят элимиз бўйича жиноят кам содир этилган минтақалар қаторида турибди. Яъни, вилоятда жамоат-сиёсий аҳвол, криминогенли вазият барқарор.

Қувонарлиси, минтақада мол ўғирлиги 54,5 фоизга камайди. Мазкур жиноятни жадал очишда туркистонлик полициячилар “чат” усулини фойдаланмоқда. Яъни, ноқонуний ташилган моллар полициячилар томонидан аниқланиб, видеоёзув суратга туширилиб, махсус чатга юборилади ва мол ўғирлиги бўйича шикоят қилиб келган фуқароларга чатдаги видеоёзувлар ва суратлар кўрсатилади. Пухта ишлар натижасида мол ўғирлигини касбга айлантирган 58 жиноятчидан иборат 18 жиноий гуруҳ қармоққа илинди.

Вилоятда гиёҳвандлик билан кураш изчил олиб борилмоқда. Лекин, гиёҳванд моддаларга муккасидан ружу қўйиб, тузоғига тушиб қолувчилар кам эмас.  Шунингдек, бугунда гиёҳванд модданинг синтетик турлари ҳам кўпайган. Полиция ходимларининг йил давомида олиб борган гиёҳвандликка қарши кураш ишлари натижасида 343 жиноий ҳуқуқбузарлик рўйхатга олинди. Бундан ташқари, жорий йили минтақада йўл офати 10,4 фоизга камайган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы