- ВКонтакте
- РћРТвЂВВВВВВВВнокласснРСвЂВВВВВВВВРєРСвЂВВВВВВВВ
- Skype
- Telegram
Шаҳар раҳбари Р.Аюпов шаҳар турғунларини хусусий масалалари бўйича қабуллади. Бекзат кичик тумани, Абай номидаги №31 умумий ўрта мактабида ўтган учрашувга 20 дан зиёд турғун ўз илтимослари бўйича чақирилди.
– “Бизнинг халққа хизмат қилишимиз, мана шундай хизматда бўлишимиз – сизлар туфайли. Сизларга қулай шароит яратиб, илтимосларингизни кўриб чиқиш – бизнинг асосий вазифамиз. Шу сабабли, вақтимни сизларнинг дилларингиздаги саволларни тинглашга иложи борича эътибор қаратаман”,-деган Рашид Абадули масъул раҳбарларга аҳоли муаммоси тез кунларда ҳал этилиши учун топшириқ берди.
Турғунлар ўз навбатида анча вақтдан бери ҳал этилмай келаётган газ, сув, электр ва турғун уй масаласи бўйича саволлари билан мурожаат этди. Баъзи фуқаролар шу вақтда жавобларини олиб, тегишли соҳа мутахассислари билан суҳбатлашди.
Бундан ташқари Рашид Абадули келаси йили бюджетдаги маблағларнинг қаерга сарфланаётганлигини очиқ-ойдин кўрсатадиган тизим ишга тушириладиганлигини айтди. Шунингдек, келажакда шаҳар миқёсида солинадиган аллеялар, истироҳат боғ ва гулзорлар ҳам шаҳар турғунларининг лойиҳага иштирок этиши орқали амалга ошадиганлигини етказди. Якка қабуллар ҳар ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари давом этади.