СУДЛАР МАСОФАДАН ИШЛАШГА КЎЧДИ

626 көрілім

Элимизда жорий этилган Фавқулодда вазият тартибига ва тез тарқалаётган офатга боғлиқ Туркистон вилояти судлари ҳам масофадан ишлаш тартибига кўчди. Инсон ҳаёти билан саломатлигини сақлашнинг ўта муҳимлигини назарда тутган ушбу ташкилот фаолиятини масофадан юритмоқда. Суд тизимида кўплаган имкониятлардан келиб чиқиб, ушбу усулда ишлашга кўчирилади. Судга мурожаат этувчилар ҳужжатларни «Суд кабинети» ахборот сервиси орқали суд идорасига электрон тарзда йўллай олади. Бу илтимос соҳибига қисқа муддатда хатнинг рўйхатга олингани ва суд ўтиришининг ўтадиган вақти ҳақида ва бошқа зарур маълумотларни олиш имкониятини беради.

   Шунингдек, «Суд кабинетининг» тезкор нусхасини смартфонга бепул кўчириб олиш мумкин. Бу жиҳатларга суд биносига бормасданоқ ўтиришга иштирок этиш мумкинлигини беради. Бунинг учун суд ўтиришига чақирилган шахс олдиндан «Суд кабинети» орқали ариза берса етарли.

   Фуқаролар ўзаро низоларини тўхтатиб, битимга келишнинг, судгача тотувлаштириш русумларининг кенг қўлланишнинг моҳияти зўр эканлигига эътибор қаратган зарур. Бунинг учун медиаторларга ҳуқуқий кўмак кўрсатадиган шахсларнинг кўмагига телефон орқали мурожаат қилиб, можароларни онлайн тартибида судгача ҳал қилиш имконияти бор. Қисқаси судга мурожаат этмай медиатор ёки адвокат ёрдамида медиатив, партисипатив шартнома тузиб, уни судга йўллаб суд актини олиш мумкин.

   Нурлан ЖАМБУЛОВ,

Туркистон вилояти судининг ахборий таъминлаш бўлими раҳбари.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы