МАСОФАДАН ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИ ҚАНДАЙ ЎТМОҚДА

695 көрілім

6 апрель куни ўқув йилининг сўнгги чораги ҳам бошланди. Лекин, ўқитувчилар билан ўқувчилар одатдагидек мактабга бормади. Вақтинча мамлакатда Фавқулодда вазият эълон қилинишига боғлиқ талаб шундай. “Түркістан” газетасининг ўтган сонида тўртинчи чорак бошланиши билан ўқувчиларнинг масофадан ўқийдигани ҳақида шаҳар инсоний капитални ривожлантирш бўлими раҳбари Ақмарал Усенқизи Батирбекова билан суҳбатимизда батафсил тўхталган эдик.

   Гулшат Шереханова, М.Жумабаев номли мактаб ўқитувчиси:

   –  Масофадан ўқитишни 1″А” синфимда ўтказмоқдаман. “Балапан” телеканалидан берилган машғулотларни ўқувчиларим билан бирга кўрдик. Телеканалдан берилган машғулот ўқув дастурига мувофиқ бизнинг тақвим режамиздаги мавзу билан ўтди. Машғулотни давом эттириш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади. Ота-оналар билан аввалдан тушунтириш ишлари юритилиб, йиғилиш ўтказдим ва масофадан ўқитиш қандай юритиладиганлигини тушунтирдим. Синфимизда 31 ўқувчи бор. Олдиндан ўтказилган синф соатида телеканал машғулотлари жадвали берилган эди. Ўқувчилар машғулотга тўлиқ қатнашди. Биринчи синф бўлгани боис ота-оналар томонидан смартфонлар билан ишлашда ёрдам керак бўлди. Саволларимга оғзаки аудио хабар орқали биргалашиб жавоб берди. Бир уйда бир неча боласи бор ота-оналарга уй вазифасини келаси машғулотгача юборишлари зарурлиги хабарланди. Умуман, вазирлик томонидан масофадан ўқитишни имкон қадар қулайлаштириш учун барча имкониятлар кўрилган. Ота-оналар томонидан салбий фикрда бўлганлар йўқ. Ота-оналар мурожаат этиб “30 болани ўқитиш нечоғли қийин эканлигини тушундик. Оиламиздаги бир болани аранг ўқитяпмиз. Болаларнинг мактабга бориб ўқигани ҳар томонлама яхши экан” дейишди.

    Муҳаббат Тўлешова, Отатурк номли мактаб-гимназиясининг инглиз тили фани ўқитувчиси:

   – Масофадан туриб илк марта машғулот ўтдим. Дарс 5-11 синф оралиғида бўлди. Қийинчилик интернет тармоғи сустлигида бўлди. 5 синфга янги дарсни тушунтирдим. Дастлабки дарс қизиқ бўлди. Тушунмаган жойларига жавоб олди.

   Масофадан ўқитиш ўқишнинг яхши  жиҳати деб айтиш мумкин. Ўқувчилар ўзлари бир-бирининг хатоларини тўғирлаб мулоқотда бўлди. 7 синфда эса машғулот қизиқарли ва файзли бўлди. Ўқувчилар ўз фикрларини аудио орқали етказиб борди. Савол ҳам қўйиб улгуришди. Уялчанг ўқучилар ўқитувчини кўрмагач фикрини эркин айтди, шунга қувондим. Барча ўқувчилар смартфон билан таъминланган, баъзи ўқувчилар ота-онасининг уяли телефонидан фойдаланди.

   Айгул Жайдарханова, Абай номли №31 умумий ўрта мактаб ўқитувчиси:

   – Ўқитиш тизими жаҳонда қўлланилган эсада бизда ҳали амалга ошмаган. Қуйи синф ўқувчилари  ва ота-оналар билан психологик, моддий жиҳатдан яхши тайёргарлик кўрдик. Бир неча лойиҳа машғулотлар юбориб ўргатдик. Дарсга 30 ўқувчи тўлиқ қатнашди. Ҳар бир машғулот акс садоси бўлди. Баъзи ота-оналарга тушунарсиз бўлгани билан болалар учун ўта қизиқ эди. Болаларнинг қизиқиши бизда ҳам илҳом уйғотиб, самарали ишлашга даъват этди. Янгиланган таълим дастурини дастлаб 2016 йили  биз бошлагандик. Бизда 4 синф ушбу йўналишда олий босқичдамиз. Ўқув машғулотлари мураккаб. Ота-оналар учун қийинчилик туғдиради. Шу боис, ота-оналар ўқувчи фарзандлари орқали билимларини такомиллаштирмоқда. Уларнинг таклифи: уй вазифалари пухта ва ихчам бўлса, дейди. Сабаби маълум, уйда бир неча фарзанд бўлганликдан жамлаб ўқитиш қийин. Масофадан ўқитиш менимча билими саёз ота-оналаргагина қийинчилик туғдиради.

   Умуман чоракдаги машғулотларимиз ўз режамизга мувофиқ ишланган. Ресурсли материаллар ахборот манбаларидан олиниб, болаларга йўналтирилган. Бир ҳафтани муваффақиятли ўтказсак келажакда ота-она ҳам, ўқувчи ҳам ўқитувчи билан яқин алоқада бўлишни ўрганади. Келажакда ажойиб, техник жиҳатдан ривожланган ёшлар бугунги ўқув болалардан чиқади деб ўйлайман. Ота-оналар томонидан 2-3 вазифанинг кўплик қиладигани айтилди. Бизнинг тайёрлаган топшириқни ўқувчиларнинг 60-70 фоизи мустақил бажарса, баъзи болаларга ёрдам керак. Сабаби, ҳар синфда бола билими 3 босқичда баҳоланади. Аъло, яхши ва қаноатланарли. Қайси фанлардан болалар қийналади. Масалан:  қозоқ тили, инглиз ва бошқа тиллар. Болалар адабиётдан фикр айтишда қийналмади, лекин математикадан мустақил ишда қийналмоқда. Янгиланган таълим дастурида биз ўқувчи билиши, ўрганиши, изланиши керак деймиз. Лекин, ўқувчиларнинг савияси бирдек эмас, буни биз топшириқ беришда сезаяпмиз. Камчилик шу жиҳатда деб биламан. Ота-она, ўқувчи томонидан ҳам деб айта оламан. Менинг таклифим: бир кунда икки ёки уч асосий фанлар бўлгани маъқул. Бадиий меҳнат, ўзини-ўзи билиш, яъни енгил фанларни ихчамлаш керак. Шу фанларни қўшганда ҳар болада5-6 фан. Баъзи, ота-оналар уйида уч фарзанд бўлса 15-18 вазифа бажаришга  мажбур. Шу боис, бу салмоқ ота-оналарга қийинчилик туғдиради, сабаби уларда  вақт тиғиз.

  Мана, устозлар фикрига кўра масофадан ўқитиш жараёнида айтарли даражада қийинчиликлар ўрин олмаган. Элдаги вазиятга ҳар биримиз тушуниш билан қараб қўллашимиз даркор. Масофадан ўқитиш биринчи марта ўтаётгани боис камчилик бўлиши мумкин. Уларни ҳам тушуниш идроки ила қабуллашимиз керак. Энг муҳими, уйда қолиб, ўзимизнинг ва фарзандларимизнинг саломатлиги ҳақида ўйлашимиз керак. Қийинчиликни биргалашиб енгиб, аввалгидек анъанавий ҳаётимизга қайтадиган кунлар олис эмас.

Лаззат САРИБАЕВА.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы