Элбошимиз, Тўнғич Президентимиз Н.Назарбаевнинг «Инсон мангу яшамайди, мангу яшайдиган унинг иши» деган нақли ҳамиша ҳаётий. Бу ҳикматни Ҳазрат Амир Темурга нисбатан қўлланилса ҳам бўлади. 2018 йил 19 июнда ташкил этилган Туркистон вилояти маркази Туркистон шаҳри марказидаги кўча Амир Темур номи билан юритилади. Кўчадаги гавжум жамоат транспорти бекати ҳам «Амир Темур бекати» деб аталади.

Вилоят ҳокимлиги, бугунда эса Туркистон шаҳар ҳокимлиги ҳам айнан Амир Темур кўчасида жойлашганлиги фикримизнинг далилидир. Туркистонда А.Темур номидаги ўрта мактаб ҳам бор. Амир Темурга Қозоғистонда кўрсатилаётган ҳурмат диққатга сазовордир.
Ш.МАДАЛИЕВ.
Суратларда: Амир Темур номидаги бекат; уч тилдаги кўча номи.