- ВКонтакте
- РћРТвЂВВВВВВВВнокласснРСвЂВВВВВВВВРєРСвЂВВВВВВВВ
- Skype
- Telegram
Туркистондаги ҳарбий комиссариатдан 1941-1945 йиллари Улуғ Ватан урушига жами 18547 нафар йигитлар сафарбар қилинган. Уларнинг 15960 нафари урушдан Ғалаба билан қадрдон заминига ёруғ юз билан қайтиб келди. Қолганлари эса жанг майдонларида ҳаёт мамот курашларда ватан озодлиги учун ҳалок бўлди. Аллоҳ уларни ўз раҳматига олган бўлсин.
Туркистон шаҳридаги марказий «Жеңіс» истироҳат боғида туркистонлик тўртта уруш қаҳрамонлари – Абдулла Усенов, Қурбонбой Ирисбеков, Расул Есетов, Файзулла Йўлдошевларга ёдгорлик бюстлар ўрнатилган. Шунингдек, юқорида зикр этилган 18547 нафар уруш фахрийларининг исми шарифлари мармар гранитга зарҳал ҳарфлар билан ўйиб ёзилган. Хотира-муқаддас. Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги арафасида бундан кўп йиллар аввал тасвирга олинган, архивда сақланаётган, Туркистондаги таниқли собиқ фронтчилар акс этган суратдаги инсонлар исми шарифини фаол муштарийимиз, Ҳамза номли мактаб директори Замир Муҳамеджанов ёрдамида қоғозга туширдим. Чапдан ўнгга – уруш фахрийлари Ҳабибулла Ирсметов, Иван Блошенко, Насен Ўразбеков, Бобон Нишонов, полковник Олимжон Муҳамеджанов, Султон Анашбеков, Совет Иттифоқи қаҳрамони Расул Есетов, Абжаппар Дайрабаев, Тошпўлат Йўлдибоевлар Есимхон майдонидаги шаҳар ҳокимлиги собиқ биноси ёнида Буюк Ғалабанинг 60 йиллиги арафасида суратга олинган. Туркистонда бугунги кунда 18547 нафар собиқ жангчиларнинг бир нечтасигина ҳаёт. Мардлик, қаҳрамонлик бугунги ва кейинги авлод хотирасида мангу яшайди. Ватанимизни ҳимоя қилган фронтчиларга шон-шарафлар бўлсин.
Ш.МАДАЛИЕВ.
Суратда: туркистонлик собиқ фронтчилар Ғалабанинг 60 йиллиги байрамида.