ТАРТИБНИ ҚАТЪИЙ САҚЛАМАСДАН ИЛЛАТГА ҚАРШИ КУРАША ОЛМАЙМИЗ

700 көрілім

Бугунда коронавирус инфекциясининг тарқалишига боғлиқ ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда Фавқулодда вазият жорий этгани барчага маълум. Коронавирус инфекциясининг тарқалиш хавфига боғлиқ ўйин-кулгу, спорт ва яна оммавий шунингдек, оилавий, ёдга олиш тадбирларини ўтказиш вақтинча кейинга қолдириш хусусида айтилди.

   Шунга мувофиқ, Туркистон шаҳри ҳудудида Фавқулодда вазият пайтида хавфсизликнинг олдини олиш чоралари тизимли равишда амалга оширилмоқда. Хусусан, тўйхоналар, театр, томоша қилиш каби аҳоли кўп тўпланадиган жойлар иш фаолиятини тўхтатиб, уни назорат қилиш полиция ходимларига топширилди. Шаҳар ичида кўплаган тадбирлар ман этилди. Шаҳарга кирадиган беш йўналишда назорат пост-бекатлари қўйилиб, шаҳарга кирувчи ҳар бир одам тўлиқ текширишдан ўтмоқда. Шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар ҳудудидаги дўкон, савдо ўринлари ва яна бошқа иншоотларнинг Фавқулодда вазият пайтида тасдиқланган чекловларни бажариш мақсадида 5 мобилли ишчи гуруҳ қурилиб, ҳар бир гуруҳ ўзларига белгиланган ҳудудда кечки пайтда текшириш ишларини олиб бормоқда.

   Шунингдек, ўтган ҳафтада Шимкент шаҳрига махсус ҳарбий хизматчилар келиб, шаҳарнинг барча ҳудудларида зарарсизлантириш ишларини олиб бормоқда. Шаҳар ҳудудидаги аҳоли кўп тўпланадиган жойларда тўй ҳамда йиғинларнинг ўтказилмаслиги мунтазам равишда назоратга олиниб,  рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Лекин, бунга қулоқ солмаган турғунлар жиноий жавобгарчиликка тортилаётган ҳолатлари ҳам учраётганлигидан хабардормиз. Шу мақсадда ҳар бир шаҳар турғуни Фавқулодда вазият пайтида барча эҳтиёт чораларини қўлга олиб, уйларида қолиб, ноқулай пайтда ташқарига чиқишларини тўхтатиш керак. Шундагина бу инфекцияни енга оламиз.

   Бақтжан БЕЙСЕМБАЕВ,

Туркистон вилоят ички ишлар органи билан Миллий Гвардия фахрийлари кенгашининг раиси ўринбосари, “Тинчлик ўрнатувчи” воситачилар жамоат бирлашмасининг раҳбари.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы