Туркистон шаҳрида зарарсизлантириш ишлари барча ҳудудда олиб бориладиганлигини бунга қадар маълум қилган эдик. Шаҳримизга ҳарбий кучнинг келиши шаҳар ҳудудини зарарсизлантириб, Фавқулодда вазият пайтида иллатнинг олдини олишга таъсир кўрсатади.
Шунингдек, шаҳардаги 10-11 сектор ҳудудларида зарарсизлантириш ишлари 2020 йилнинг 7-8 апрель кунлари тасдиқланган жадвалга биноан олиб борилди. Жумладан, Б.Саттарханов кўчаси бўйи ва Жибек жўли ҳамда Майкотов, Тўғон кўчалари, Жибек жўли ва Шавилдир тош йўли, шимолидаги Б.Саттарханов кўчаси ва шарқида маъмурий-тадбиркорлик маркази ҳамда туташадиган ҳудуд тўлиқ зарарсизлантирилди. Шунингдек, мазкур ҳудудларда жойлашган тадбиркорлик иншоотлар, банк ва мактаблар ҳам тўлиқ таъминланади.
Шаҳар турғунларидан зарарсизлантириш ишлари вақтида кўчага чиқмай, уйда қолиш зарурлиги талаб этилади.
“Туркистон-ахборот”.