Туркистон шаҳрига 35748 ҳарбий бўлимдан 200га яқин ҳарбий хизматчилар билан 20га яқин ҳарбий техникаларнинг келгани маълум. Улар бугунда шаҳардаги гуманитар-техника коллежига жойлашди. Ҳарбийларнинг шаҳарга келишдан мақсади элимиздаги ўрин олган Фавқулодда вазиятга боғлиқ Туркистон шаҳридаги назорат блок-бекатлардаги тартибни кучайтириш ҳамда шаҳар ҳудудида зарарсизлантириш ишларини олиб боришда ҳисса қўшмоқда.
Ҳарбий хизматчилар Туркистон шаҳрини зарарсизлантириш ишларига киришди. Бу ҳақда Туркистон вилояти мудофаа ишлари бўйича департаменти бошлиғининг тарбия ҳамда мафкура бўйича ўринбосари Ж.Кулдербаевнинг баён этишича ҚР Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони Қ.Тўқаевнинг топшириғи билан ҚР Мудофаа вазирининг махсус буйруғи билан бугунда Туркистон вилоятида Шимкент горнизонидан 200га яқин ҳарбий хизматчилар келган. Улар бугунда шаҳарда инфекцияга қарши хавфсизлик чораларини кучайтириш билан бирга, зарарсизлантириш ишлари билан шуғулланмоқда. Умуман, шаҳарнинг асосий кўчаларида, истироҳат боғларида, аҳоли кўп тўпланадиган жойларда иш олиб борилмоқда.
Шаҳар ҳокими Р.Аюпов ҳарбий хизматчиларга инфекцияга қарши иш бажаришдаги ишларига миннатдорчилик билдирди. Ўз хизматларига киришган ҳарбийлар аввало шаҳардаги темирйўл вокзалини зарарсизлантирди. 2020 йилнинг 3 апрелидан бошлаб, темирйўл вокзали ёпилиб ишини тўхтатди. Шунингдек, харбийлар бозор атрофидаги озиқ-овқат дўконлари билан шаҳарнинг асосий кўчаларини зарарсизлантириш ишлари билан шуғулланмоқда.
Қуаниш ТАСИБАЕВ.