Ҳозирги пайтда масофадан ўқитиш тизими элимизнинг барча ҳудудида баравар қўлланишга жорий этилгани билан баъзи тушунмовчиликлар туғилаётгани ҳақиқат. Айниқса, ўрта таълим даргоҳида ўқувчи ва ота-она янги лойиҳани ўзлаштиришда қатор қийинчиликларга учрамоқда. Шу ўринда олисга бормай Халқаро қозоқ-турк университетининг масофадан ўқитишга кўчганини ва бу иш қандай давом этаётгани ҳақида Айдана Шўтбай қизининг «Егемен Қазақстан» газетасида университет ректори Бўлатбек Серикбайули билан бўлган кичик суҳбатни газетхонлар эътиборига ҳавола қилишни маъқул кўрдик.
Элимизда Фавқулодда вазият эълон қилинган 16 мартдан бошлаб коллежлар билан олий ўқув юртлари масофадан ўқитишга кўчгани маълум. Мамлакат университетлари ичида халқаро даражадаги ОЎЮ ҳам бор. Бундай вазиятда яъни турли эл талабалари бор халқаро университетлар масофадан қандай ўқитишмоқда?
Ушбу саволга Х.А.Яссавий номидаги ХҚТУ ректори Бўлатбек Серикбайули жавоб берди.
– Х.А.Яссавий номидаги ХҚТУ Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелулининг элимизда Фавқулодда вазият жорий этиш тўғрисида Фармонига боғлиқ ўқув жараёнини тўлиқ масофадан ўқитиш тартибига кўчиришни ўз вақтида ва олий даражада ташкил этди. Бунга университетимизда сўнгги 5 йилдан буён муваффақиятли ишлайдиган ҳамда магистратура дастури бўйича тўлиқ апробациядан ўтган масофадан ўқитиш тизими асос бўлди. Бу тизим масофадан ўқитиш бўйича Туркия тажрибаси асосида Туркия мутахассислари билан биргаликда қурилган. Ушбу ахборот тизимининг кўлами кенгайтирилиб, 14-16 март кунлари оралиғида барча факультетлар тизимга интеграцияланди,- дейди ректор.
Унинг таъкидлашича, масофадан ўқитиш тизимига (https://dot.ayu.edu.kz/) офлайн, машғулот юритиш учун MOODLE платформаси, онлайн вебинарлар учун тизимига Zoom, Ciso Webex, BigBlueButton видеоконференция дастурлари «бир дераза» қоидаси асосида интеграцияланган. Қўшимча платформа сифатида Platonus ва бошқа тизимлар (Google hangouts, YouTube, Whatsap ва бошқалар) қўлланилади.
Айни пайтда 839 фан бўйича 1000 га яқин ўқитувчи профессорлар таркиби 9500 талабаларга масофадан дарс бермоқда. Тизимга олий технология қўлловни таъминлаш мақсадида «бұлттық-cloud» технология қўлланилди ва 2020 йил 1 апрелидан бир маҳалда ўртача 6000 қўлланувчи тизимда ишламоқда. Университетда 19 элдан 1404 хориж фуқароси таҳсил олади. Улардан Фавқулодда вазият эълон қилингандан кейин элларига қайтган 1042 талаба Туркия, Болгария, Венгрия, Албания, Босния-Герцеговина, Косова, Озарбайжон, Россия каби чет давлатларда масофадан ҳеч тўсиқсиз (вақт тафовутини ҳисобга олмаганда) билим олмоқда. Барча фанлар бўйича электрон ўқиш услубий қуроллари (силлабуслари, маърузалари, зарур презентациялари ва бошқа) тизимга тўлиқ жорий этилган. Университетнинг кутубхонасида электрон китоб жамғармаси билан 24 ўқув илмий электрон ресурс базалари билим олувчиларга 7/24 мақбул. Халқаро университети сифатида жаҳоннинг энг муҳим илмий метрика жамғармасининг бири – TUBITAK ULAKBIM (30 484 тўлиқ матнли илмий журнал, 87 млн. библиография матн, 3341 стандарт ва бошқа) ресурслари талабаларга тавсия этилди,-дейди Б.Серикбайули.
Ректорнинг баён этишича, билим олувчилар билан алоқа ўрнатиш мақсадида махсус Call марказ ишлайди. Шунингдек, университет ётоқхоналарида ҳозир 382 (унинг 362 нафари ҳорижлик) талаба хусусий таълим шартлари бўйича масофадан ўқимоқда. Машғулотлар тизим орқали тасдиқланган машғулот жадвалига мувофиқ юритилмоқда. Кампуслар билан ётоқхоналар кенг кўламдаги интернет тизими билан таъминланган (600-Мбит/ с гача).
“Туркистон-ахборот”.