Элимиздаги коронавирус офатининг тарқалишига боғлиқ Элбоши, «Nur Otan» партиясининг раиси Нурсултан Назарбаев ташаббуси билан «BIRGEMIZ» республика жамоат жамғармаси қурилган. Жамғармага элимиздаги йирик тадбиркорлар, ўзига тўқ фуқаролар, етакчи компаниялар қўллов билдирмоқда.
«Nur Otan» партияси Туркистон вилоят бўлимида «BIRGEMIZ-TURKISTAN» корпоратив жамғармаси кенгашининг анжумани ўтди. Йиғилишда ушбу жамғарма ишини ташкил этиш, COVID-2019 офатига қарши курашни кучайтириш мақсадида ижтимоий кам таъминланган оилаларга кўмак бериш масаласи кўрилди. «Nur Otan» партияси Туркистон вилоят бўлими раисининг биринчи ўринбосари Бейсенбай Тажибаев билан «BIRGEMIZ-TURKISTAN» корпоратив жамғармаси раиси Муҳамедали Қўрғанбаев жамғарманинг иш фаолияти тўғрисида маъруза қилди.
«BIRGEMIZ» жамоа жамғармаси орқали республика бўйича турғунлар сони кўп энг йирик 23 шаҳарнинг, вилоят марказларининг 150 мингдан зиёд аҳолисига 50 минг тенгедан кўмак берилади. Ушбу 23 шаҳар сафида Туркистон шаҳри ҳам бор. Партия таклифига мувофиқ меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг базаси асосида шаҳар иш билан таъминлашни ташкил этиш ва ижтимоий дастурлар бўлими билан 7 категория бўйича ўта муҳтож оилаларнинг рўйхати тузилди. Мазкур масала бўйича шаҳар аҳолисига ҳеч қаерга бориш зарурияти йўқ. Махсус база бўйича рўйхатга олинган ўта муҳтож оилалар сараланиб киритилди. Туркистон шаҳри бўйича 4903 турғунга 50 минг тенге кўламида моддий кўмак берилади.
Хусусан, 7 тоифага кам таъминланган 1326 кўп фарзандли оила, 819 биринчи гуруҳ ногирони, ногирон бола кутими билан банд 1014 оила, нафақаси паст ва кам таъминланган 1611 нафақадор, 59 етим бола, 74 УВУ ногирони ва уларга тенглаштирилганлар ҳамда фронт орти меҳнаткашлари таъминланади.
Бугунда ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғи билан элимизда хавфли хасталикни тарқатмаслик, Фавқулодда вазиятда кам таъминланган аҳолига, ишидан маҳрум бўлган фуқароларга, тадбиркорларга қўллов кўрсатиш дастаклари ишга қўшилмоқда. «BIRGEMIZ» республика жамоат жамғармаси эл Президентининг мажмуавий тадбирларини қўллаб, амалга оширишга йўналтирилган.
“Nur Otan” партияси Туркистон вилоят
бўлимининг матбуот хизмати.