Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, шаҳар раҳбари Рашид Аюпов билан масъул соҳа етакчилари ҳамроҳлигида йирик қурилиш иншоотларини оралаб қатор топшириқлар берди.
Шаҳардаги 15 иншоот қурилиши бу йил тўлиқ якунланиб, фойдаланишга берилади. Барча қурилиш майдонларида санитария талаблари кучайтирилган. Дастлабкилардан бири бўлиб май ойида Тўнғич Президент истироҳат боғи билан марказий аллеядаги ишлар якунланади. «Ҳазрат Султон тарихий-маданий қўриқ музейи» ҳудуди ободонлаштирилади.
Таъкидлаш керак, Туркистон шаҳридаги янги биноларнинг қурилишига минтақалар, миллий компаниялар ва инвесторлар иштирок этмоқда. Шаҳарнинг маъмурий – тадбиркорлик ҳамда маънавий-маданий марказларида бошқарма, департаментлар бинолари, «Конгресс маркази», “Нур-Султан майдони”, ўқувчилар саройи, ўйингоҳ, рақамли идора, бассейни бор спорт мажмуаси, смарт сити алоқа тизими, шаҳар истироҳат боғи, «Драма театр», «Илмий оммабоп кутубхона», «Буюк дашт эли маркази», «Х.А.Яссавий музейи» қад ростлаган. Маъмурий тадбиркорлик марказида етти муҳандислик инфратузилма иншоотларининг сув, канализация, электр, газ, иссиқлик тизими билан йўл ва ободонлаштириш, қурилиш ишлари рўйхатга мувофиқ юритилмоқда. Шунингдек, «Rixos Turkestan”, «Hampton by Hilton», «Нұр әлем» меҳмонхоналари билан «Ҳокимлик биносини меҳмонхона этиб қайта қуриш», “Карвон сарой” ва 5 минг ўринлик янги масжид қурилиш ишлари жадал бажарилмоқда. Унда иш боришини назорат қилиб, ишчилар билан мулоқотда бўлган Ў.Шўкеев масъул шахсларга ишни жадаллаштиришни топширди. Пудратчиларга қўшимча иш кучини жалб қилишни юклади.
«Қурилиш боришида ҳеч қандай камчиликка ўрин йўқ. Талаб кучайтирилди. Ишчилар сони масаласи ишга нуқсон бўлмасин. Зарур шароитда уларнинг сонини кўпайтириш керак. Қўшимча иш кучи жалб этилсин. Хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниб, эҳтиёт тадбирлари назорат этилсин. Қурилишнинг сифатли якунланишини муддатида топширишни назорат қиламиз. Қурилиш материаллари тақчиллиги рўй берса, ташиш томонидан кўмак берамиз. Ҳозирги Фавқулодда вазият палласида қўшимча қийинчиликлар ўрин олса жадал ҳал қилишга ёрдам кўрсатамиз»,- деди вилоят ҳокими.

Ўмирзақ Естайули шаҳардаги турғун уй қурилишидаги ишларни ҳам текширди. Маъмурий-тадбиркорлик марказида 7 қаватли 24 турғун уй қурилиши давом этмоқда. 92,8 минг квадрат метр, 1452 квартирали янги бошпаналар замонавий талабга мувофиқ қад ростлаган. Шунингдек, 5157 квартирали 5-7-9-12 қаватли 73 турғун уй қурилиши бошланди. Йил якунида Туркистон шаҳрида 420 квартирали 9 турғун уйни эл манфаатига топшириш режаланган. Турғун уйларнинг қурилиш бориши қатъий назоратда. Хусусий қурувчилар орқали 5 ва 12 қаватли 54 турғун уйларнинг қурилиши режаланган.
