Р.АЮПОВ: БОЗОР ҲУДУДИДА САНИТАРИЯ ИШЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР

627 көрілім

Туркистон шаҳри ҳокими Р.Аюпов раислигида ўтган ҳафталик йиғилишда кун тартибида уч масала кўрилди. Хусусан, Фавқулодда вазият босқичида мажбурий ижтимоий суғурта тизими иштирокчиларига тўловларни амалга ошириш ва кам таъминланган оилаларга ижтимоий қўллов, бозор ҳудудидаги санитария шароити, савдо хизматини ташкил этиш ва баҳони барқарорлаштириш ишлари, Фавқулодда вазият чоғида шаҳардаги почта алоқа бўлимларида фуқароларнинг гавжумлигига йўл қўймаслик  мақсадида бажарилаётган ишлар тўғрисида масалалар тингланди.

   Кун тартибига мувофиқ дастлаб иш билан таъминлаш ва ижтимоий дастурлар бўлими раҳбари Н.Бурибаева элимизда Фавқулодда вазият пайтида бериладиган 42500 тенге ижтимоий тўлов кимларга бериладиганлигини, бу тўлов 7 йўналиш бўйича амалга ошириладиганлигини баён қилди. Хусусан, 1) Иш ҳақи сақланмайдиган ҳордиқда юрган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларнинг ходимлари, 2) Карантин жорий этилган аҳоли пунктларида хизматини амалга оширадиган йирик тадбиркорлик субъектларнинг иш ҳақи сақланмайдиган таътилда юрган ишчилари. 3) Ёлланма меҳнатни қўлланмайдиган тадбиркорлар, 4) Хусусий тажриба билан шуғулланадиган одамлар, 5) Яхлит жамғарма тўлов ижрочиси бўлиб саналадиган хусусий шахслар, 6) Мақсадли ишларни бажариш бўлиб ҳисобланадиган ҳуқуқий фуқаровий йўналишдаги шартлар бўйича даромад оладиган, солиқ агентлари улар учун мажбурий нафақа ҳақи бадалларини тўлаган хусусий шахслар, 7) Давлат ташкилотларидан бошқа нотижорат ташкилотларга кирадиган қонуний шахсларнинг иш ҳақи сақланмайдиган ҳордиқда юрган ишчилар ҳисобланади. Бу ижтимоий тўлов Фавқулодда вазият пайтида энг қуйи иш ҳақи 42500 тенге миқдорида белгиланганини, бу борада бажарилаётган ишларни маълум қилди.

   Сўнгра бозор ҳудудидаги санитария шароит, савдо хизматини ташкил  этиш ва баҳони барқарорлаштириш ишлари тўғрисида тижоратни қўллаш ҳамда туризм бўлимининг раҳбари Г.Даханова маълумот берди. Шаҳар марказида жойлашган 13 савдо майдонининг барчасига тўлиқ санитария зарарсизлантириш ишлари юритилган. Умумий майдони 7,5 гектарни ташкил этади. Туркистон вилояти бўйича бош давлат санитария шифокорининг 2020 йилнинг 3 апрелидаги №10 қарорига мувофиқ шаҳарнинг тирикчилиги учун зарур хизматлардан бошқа, барча ёпилиши лозим тадбиркорлик объектлари ёпилган. Фақат «Эврика» савдо уйининг 2 савдо майдони ёпилмаётгани аниқланган. Бугунги кунда 50 киши савдо ташкилотлари билан «Қуаниш» ва «Азиз» бозорлари тасдиқлаб берган озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, савдо ўринларидаги оралиқ масофани сақлаш, бозор ҳудудидаги қонунсиз автотуроқлар оқибатидан зарарсизлантириш ишлари ўз савиясида юритилмаётганлигини, шунга кўра маҳаллий полиция ходимлари томонидан тегишли чора қўлланиш зарурлигини айтди. Ижтимоий озиқ-овқат маҳсулотлар баҳоларининг барқарорлиги, аҳолига зарур 19 турли маҳсулотлар ичида биринчи навбатда муҳим бўлган маҳсулотларнинг жамғармаси яна 3-3,5 ойга бемалол етади.

   Шунингдек, Фавқулодда вазият шароитида шаҳардаги почта алоқа бўлимларида фуқароларнинг гавжум тўпланишининг олдини олиш мақсадида бажарилаётган ишлар ҳақида «Қаз почта» ҲЖ Туркистон почта алоқа бўлими раҳбари С.Таженов маълум қилди. Мажлис поёнида шаҳар ҳокими Р.Аюпов шаҳар ҳудудида санитария талабларини кучайтириш ишларни ўз савиясида юритиш зарурлиги, шаҳар аҳолисига эҳтиёт чоралари бўйича тушунтириш ишларини юритишни топширди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы