Туркистонда фаол обуначиларимиз кўп. Ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар, ҳимматли ҳомийлар. Якка шахс сифатида 15 нусха «Туркистон»га обунага қатор йиллар давомида ҳомийлик қилаётган Тойир Абдувалиев билан вилоят маслаҳати депутати, «Жолаушы» МЧБ асосчиси, газетамиз жонкуяри Рахим Кўлбайули Танирбергенов ҳузурига отланиб, корхона ҳовлисида мулоқотда бўлдик.
Сўнгги йилларда саломатлик бобида жиддий синовлардан сурунмай матонат билан ўтиб ҳасталикларни енга билган Рахим Кўлбайулига 25 минг нафар сайловчилари номидан мустаҳкам саломатлик, бардамлик тиладик. «Халқ ҳурмати» медали соҳиби Тойир Абдувалиев Бирлик ҳудудида энг кўп овоз олган депутат Р.Танирбергеновга Бирлик мавзеси аҳолиси номидан саломатлик саломини етказиб, келажакда ҳам халқ хизматида камарбаста бўлишига ният билдирди.
«Жолаушы» МЧБ корхонаси ҳовлиси янгидан харид қилинган замонавий автобуслар билан янада файзли кўринади. Бу ҳам бўлса вилоят маркази Туркистон шаҳри аҳолисига, меҳмонларга сифатли хизмат кўрсатиш йўлидаги Рахим Кўлбайули раҳбарлигидаги «Жолаушы» МЧБ ходимларининг муштарак самарали меҳнат мевасидир.
Ш.МАДАЛИЕВ.
Суратда: вилоят маслаҳати депутати Р.Танирбергенов фаол сайловчиси Т.Абдувалиев билан.
