ИЖТИМОИЙ ДЎКОНЛАРНИНГ БАҲОЛАРИ БАРҚАРОР НАЗОРАТДА

600 көрілім

Бугунда барчани ҳаяжонлантираётган коронавирус офати кун оша ўзини намоён этмоқда. Шу воқеадан баъзи савдогарлар ўзларининг шахсий фойдасига кўпроқ даромад топишни маъқул кўриб, баҳони сунъий ошираётганлари яширин эмас. Ижтимоий тармоқларда шаҳар ҳудудида озиқ-овқат баҳолари бўйича турли тафсилотлар тарқалиб, натижада «Олтин булоқ» улгуржи бозорида турғунлар томонидан омборлардаги озиқ-овқатни оммавий харид қилиш ахволи тўғрисида газетамизнинг ўтган сонларида ёзгандик.

   Шаҳардаги асосий кўкат ва озиқ-овқатлар «Олтин булоқ” улгуржи бозоридан харид қилинадиганлиги туфайли ушбу савдо ўринларидаги баҳо ўсимини назорат қилиш муҳим бўлмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокими ўзи бошлаб назоратга олиб, сотувчилар билан учрашиб, баҳо барқарорлигини сақлашда тадбиркорлар билан муросага келган эди. Шунингдек, шаҳар ҳудудида бир неча ижтимоий дўконлар ишлайдиганлигини шаҳар аҳолиси яхши билади. Мазкур ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқатларнинг баҳосини барқарорлаштириш йўналиши бугунги кунда қандай бажарилаётгани ҳақида шаҳар тадбиркорликни қўллаш ва туризм бўлими раҳбари Г.Даханова билан махсус суҳбатлашган эдик.

   «Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳосини барқарорлаштириш йўналишида маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни қўллаш учун ташкил этилмоқда. Ушбу ярмаркага маҳаллий ва вилоят  товар етиштирувчиларнинг маҳсулотлари  бозор баҳосидан 10-15 фоиз арзон нархда сотилади. Шунингдек, давлат назоратидаги ижтимоий аҳамияти бор озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосини барқарорлаштириш мақсадида шаҳарда 14 ижтимоий дўкон очилиб,  5 савдо маркази ичидан ижтимоий пештахталар жиҳозланди. Унда кундалик истеъмолдаги 17 маҳсулот турини 15-20 фоиз арзонлаштирган баҳо билан сотиш ташкил этилган. Шунингдек, «Қуаниш» билан «Олтин булоқ» бозорларида кўчма дўконлар очилди. Барқарорлаштириш жамғармасидан маҳсулотларни сотиб олиш ва етказиш учун бугунги кунда «Turkistan» АКК ҲЖ билан биргаликда шаҳарда жойлашган йирик ва ўрта савдо ташкилотларига озиқ-овқат маҳсулотларини жойлаштириш бўйича ишлар юритилмоқда. Хусусан, шаҳардаги 8 савдо ташкилотларига тушунтириш ишлари юритилиб, унинг 4 таси шартнома тузди. «Бекет ата”, “Қўнират”, “Гаухар” ҳамда “Ажар» савдо марказларида ижтимоий пештахталарни жойлаштириш кўзланмоқда»,-  дейди бўлим раҳбари Г.Даханова. Шу ўринда «Turkistan» АКК ҲЖ  барқарорлаштириш жамғармаси бўйича ижроия директори Б.Жумашбековнинг ҳам фикрини билдик. Унинг таъкидлашича ўзи бошқарадиган барқарорлаштириш жамғармаси шаҳарда жойлашган 14 ижтимоий дўконларни ва 5 йирик савдо марказларини 15-20 фоиз арзонлаштирилган баҳода  таъминлаб, халққа зарур маҳсулотларининг баҳолари кун сайин назорат қилиниб, тугаган маҳсулотлар ўз вақтида янгиланиб туриладиганлигини етказди.

   Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқатларга масъул шахсларнинг берган жавоблари нечоғли тўғри эканлигига кўз етказиш мақсадида шаҳардаги бир неча ижтимоий дўконларнинг баҳоларини таҳлил қилдик. Шу-нингдек, аҳолига зарур 17 озиқ-овқат маҳсулотларнинг баҳолари айни пайтда барқарор равишда мақбул баҳода сотилаётганлигига ишонч ҳосил қилдик. Шаҳар аҳолисига ваҳима қилишга ҳеч қандай асос йўқ эканлигини таъкидлаймиз.

  Қ.ЕСЕНБЕК ули.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы