Элимизнинг маънавий пойтахтида офатга қарши кураш ишлари кучайтирилди. Шаҳарнинг асосий Тавкехон шоҳ кўчасида синов ишлари юритилиб, одам гавжум тўпланадиган жойлар зарарсизлантирилди. Туркистон жадал ривожланаётган, аҳоли сони ҳам ўсаётган вилоят маркази сифатида синов юритиш орқали қатор ишларни режалаб олиш имконият беради. Масалан, қанча вақт кетадиганлиги, қанча эритма зарурлиги ва мутахассислар тақчиллиги йўқлиги маълум бўлди. Туркистон шаҳрининг ҳокими Р.Аюпов ижтимоий тармоқда аҳоли билан тиғиз алоқада бўлганликдан ҳар бир турғун саволини тортинмай қўйиши мумкин. Аҳоли бозорлар, вокзаллар, истироҳат боғларидаги камчилик жиҳатларини кўп айтади. Жавоби дарров қайтарилмаса ҳам имкон даражасида рейд юритилиб, эҳтиёт тадбирларини бенуқсон бажариш зарурлиги ҳам айтилади. Мутахассисларнинг бу ишни нечоғли сифатли адо этиши кундалик назоратда.
Туркистонда 5 блок-бекатда полиция, Фавқулодда вазият, СЭС ходимлари кечаю-кундуз аҳоли саломатлиги билан хавфсизлиги учун хизмат қилмоқда. Шаҳарга кириш – чиқиш йўналишлари билан бирга темирйўл вокзалида ҳам қўйилган блок-бекатларидаги ишлар тизимли юритилмоқда. Айниқса, ҳар бир келувчининг тана ҳарорати қатъий текширилмоқда.
Туркистон бугунги кунда қурилиш қайнаган майдон. Шаҳарда офатга қарши кураш билан бирга қурилиш йўналиши ҳам ишини тўхтатмаган. Айниқса, секторлардаги режа бўйича ҳар кўча бўйларида сояли жойларни қуриш юритилмоқда. Бунинг барчасини ўз назоратида тутган Туркистон шаҳри ҳокими Фавқулодда вазият пайтидаги талабларнинг ишчиларга ҳам алоқаси борлигини, ниқоб тақиш мажбурийлигини огоҳлантирди.
