ёки вилоят маслаҳати депутати Баймахан Сулейменовнинг ҳиммати
Туркистон шаҳридаги Ал Форобий кўчасида жойлашган, тадбиркор Нуриддин Шамшиев бунёд этган ва ёрдам сифатида Жарилқасин Азиретбергенов раҳбарлик қилаётган вилоят оқсоқоллар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган текин дўкон хизмати фаолияти учун берилган бинода ажойиб тадбир ўтди.
Вилоят маслаҳатининг депутати Баймахан Сулейменов ҳомийлиги ҳамда “Тұрмыстық қызмет” МЧБ директори Ғалимжан Сулейменов ташкилотчилигида кам таъминланган, кўп фарзандли оилалар учун ун, макарон, қанд, гуруч, ёғ, чой, туз каби икки тонна озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Жума куни шаҳардаги 16 сектордан келган кўп болали оналарга ушбу маҳсулотлар тарқатилиб берилди.
– Наврўз байрами маълум сабабларга кўра нишонланмади. Жарилқасин Азиретбергенов ва Аскер Абдиқадиров оғаларимиз даъвати билан кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат, кийим-кечак берадиган ушбу текин дўкон учун икки тонна кўламида кўмак ҳомийлигини укам Ғалимжан Тўймаханули билан бирга кўрсатдик. Келажакда бу иш давом этади, – деди Б.Сулейменов.

Вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси Жарилқасин Азиретбергенов бундай текин дўкон фақат Туркистонда мавжуд эканлиги, жуда кўплаб оилаларга озиқ-овқат, кийим-кечак махсус комиссия қарори билан берилаётганлигини таъкидлади.
Кўп фарзандли оналар номидан 11 фарзанд тарбиялаётган Жамила Санжар қизи ҳомийларга ва ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди. Тадбирда оқсоқоллар кенгаши фаолларидан Тўлқин Саидмуродов, Жумадулла Кишибаев, Ғайбулла Алиакбаровлар иштирок этишди.
Ш.МАДАЛИЕВ.
