ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТ ПАЙТИДА ХАЛҚ ИДОРАСИНИНГ ИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРИШЛАР КИРИТИЛДИ

527 көрілім

Президентнинг 15 мартдаги №285 «Қозоғистон Республикасида Фавқулодда вазият жорий этиш тўғрисида» Фармонига мувофиқ Туркистон вилояти билан чегарадош минтақалар (Қизилўрда, Шимкент) коронавирус инфекциясини юқтирганлар рўйхатга олинишига боғлиқ шаҳримизда одамлар гавжум тўпланадиган жойларнинг хизматини чеклаш бўйича 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Туркистон шаҳри ҳокимлигининг «Халқ идораси» иши тўлиқ онлайн тизимга ўтказилиб, қоғоз турида қабулланадиган ҳужжатлар ва аризаларга чеклаш жорий этилади.

   Ижтимоий меҳнат соҳасидаги қоғозда кўрсатилган давлат хизматлари бўйича фақат:

   – Ишсизликка рўйхат (шахсий гувоҳнома, диплом, аттестат);

   – Йўлланма бериш (шахсий гувоҳнома, диплом, бор бўлса меҳнат китобчаси);

   – Турғун уй навбатини билиш (шахсий гувоҳнома) хизматларига тегишли ҳужжатларни сканерланган турда диспетчер (ватсап) 8 702 032 57 32 рақамига ёки halyktyk_kense@mail.ru почтасига иш вақтида 9.00-18.00 га қадар йўллаш мумкин.

Шунингдек, кундалик ижтимоий турмуш (ёруғлик, сув, газ ва бошқа) масалаларга оид жадал саволларингиз бўлса диспетчер ватсап  8 702 032 57 32 рақамига  сутка давомида хабар қилиш мумкин. Ариза шикоятлар фақат электрон тарзда «Электрон Ҳукумат портали» орқали қабулланади.

   Ҳурматли шаҳар аҳолиси! Халқ идораси иш тартибининг Фавқулодда вазиятга боғлиқ чекланишига тушуниш билан қарашларингизни сўраймиз. Сабаби, ёпиқ муҳитда аҳоли кўп тўпланадиган ўринларда коронавирус инфекциясининг тарқалиши хавфи кучаядиганлигини эътиборда тутайлик. Бизнинг энг асосий мақсадимиз – сизларнинг ва яқинларингизнинг хавфсизлигини таъминлаш.   

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы