ТИЗИМЛИ ИШ УЧУН ТЕМИРДАЙ ТАРТИБ ШАРТ

586 көрілім

Туркистон шаҳри ҳокими Р.Аюпов раислигида ўтган ҳафталик йиғилишда кун тартибида 4 масала кўрилди. Хусусан, 1 сектор ҳудудида бажарилаётган ишларнинг бориши, маҳаллий полиция хизматининг 2020 йилнинг икки ойида бажарган ишлари, 2020 йили Туркистон шаҳрида кўнгиллилар ишини ташкил этиш, 2020 йилнинг биринчи чорак якуни билан маблағнинг тахминий ўзлаштирилиши тўғрисида масалалар тингланди.

   Кун тартибига мувофиқ, дастлаб инфратузилма ва коммуникациялар бўлими раҳбари Н.Жарасов Туркистон шаҳрининг санитария тозалигини таъминлаш мақсадида №1 секторнинг 14 ҳудудига қарашли кўчаларнинг тозалиги бўйича бажарилган ишларни баён этди. Шаҳар ҳудудидаги турғун уйларнинг ва тадбиркорлик иншоотларнинг ташқи томонини оҳаклаш, бўёқлаш ҳақида турғунлар ўртасида тушунтириш ишлари юритилган. Н.Тўреқулов кўчасида 400 метр ҳиёбон қуриш учун ободонлаштириш ишлари юритилмоқда. Бу ерда таъмирлаш ишларининг боришида пиёда йўлак, ариқ ва ёруғлик манбаларини ўрнатиш, скважина қазиш, декоратив дарахт кўчатларини ўтқазиш ишлари юритилади. Қурилиш ишларини жорий йилнинг май ойи охирига қадар битириш режаланган. Шунингдек, Н.Тўреқулов кўчасининг қуйи томонига истироҳат боғи қурилишини юритиш учун лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланаётганлигини айтди.

   Маҳаллий полиция хизматининг 2020 йилнинг икки ойида бажарган ишларини маҳаллий полиция хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи А.Тўқбергенов маълум қилди. Туркистон шаҳри бўйича 2020 йилнинг икки ойида жами 258 жиноий ҳуқуқ бузиш факти рўйхатга олинган бўлса, бу ўтган йилга нисбатан 27,2 фоиз камайган. Ушбу жиноятларни бартараф этиш мақсадида Туркистон шаҳрининг полиция бошқармаси илгари судланганлар рўйхатида турадиган фуқароларга участка полиция инспекторлари ва криминал полиция ходимлари билан бирга профилактик ишлар юритилган. Шу оралиқда 23 рейд тадбирлари ўтказилиб, натижада жиноятлар сони камайгани айтилди. Хусусан, қароқчилик 100 фоиз, тўнаш – 55,6 фоиз, безорилик – 27,3 фоиз, ўғирлик – 19,6 фоизга камайганлигига тўхталди. Йиғилишда 2020 – кўнгиллилар йилига мувофиқ бажарилган ишларни шаҳар «Ёшлар имконияти маркази» ДКТ директори Е.Қамбар ҳабар қилди. Давлат раҳбарининг Фармони билан «2020 йил – кўнгиллилар йили» деб эълон қилинганлиги маълум. Шунга Туркистон шаҳрида 13 фаол кўнгилли гуруҳ қурилиб, уларнинг бажараётган ишига тўхталган маърузачи келажакда амалга ошириладиган иш режасини ҳам айтиб ўтди. 

   Маърузадан уққанимиз йил бошидан буён жамоат жойларида маст ҳолда, бузиш, ифлослаш, тунги осойишталикни бузиш, белгиланмаган жойда тамаки чекиш каби қонунбузарликлар кўп аниқланган. Энг кўп ўғирлик, тезлик кўп ошириладиган кўча, йўлни кесиб ўтиш, кўп учрайдиган кўчалар рўйхати аниқланиб, натижада ўша жойларга назорат камералари ўрнатилади. Шаҳар ҳокими Р.Абадули полиция хизматининг бажарган ишларига кўнгли тўлмайдиганлигини айтиб, агар шу ахвол давом этаверса тегишли ташкилотларга тавсия қилинадиганлигини айтди. Элимизда Фавқулодда вазиятга боғлиқ дўкон соҳибларининг мижозлардан ниқоб тақиш ва икки метр оралиқ масофани сақлаш бўйича ҳали ҳам тарғиб ишлари тўғри юритилмаганлигини айтиб, биноларга ниқобсиз киритмаслик зарурлигини огоҳлантирди.

  Қуаниш ТАСИБАЕВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы