Шаҳар ҳокимлигида олтинчи чақириқдаги шаҳар маслаҳатининг навбатдаги олтмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни унинг раиси, шаҳар маслаҳатининг депутати Д.Танирбергенов очиб, олиб борди.
Шаҳар маслаҳатининг навбатдаги олтмиш иккинчи сессиясининг кун тартибига тавсия этилган “Туркистон шаҳри ҳокимлигининг турғун уй алоқалари ҳамда турғун уй инспекцияси бўлимининг 2019 йили бажарган ишлари”, “Туркистон шаҳри ҳокимлиги ички сиёсат бўлимининг 2019 йили бажарган ишлари”, “Туркистон шаҳри ҳокимлигининг маданият ҳамда тилларни ривожлантириш бўлимининг 2019 йили бажарган ишлари”, “Туркистон шаҳар маслаҳатининг 2018 йил 19 июндаги №35/181-VI “Туркистон шаҳри бўйича маҳаллий бюджетдан молиялаштирилган давлат муассасаларининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида қарорга ўзгаришлар киритиш”, “Туркистон шаҳрида янгидан очилган №900 сайлов участкасининг комиссия аъзоларини сайлаш”, “Туркистон шаҳрининг ижтимоий кўмак кўрсатишнинг ҳамда муҳтож фуқароларнинг хусусий тоифалар рўйхатини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш”, “Туркистон шаҳар маслаҳатининг навбатдаги сессиясининг раисини сайлаш” хусусидаги масалалар кўрилди. Навбатдаги сессияда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабулланди.
Шунингдек, жорий йили Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Улуғ Ватан урушининг фахрийларига бир марталик ёрдам сифатида 300 минг тенгедан бериладиган бўлди. Тадбир давомида навбатдаги сессия раиси этиб, шаҳар маслаҳатининг депутати Е.Мустапаев бир овоздан сайланди.
Қуаниш ТАСИБАЕВ.
