COVID-19 коронавируси пандемиясининг олдини олиш мақсадида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев мажмуавий хавфсизлик чора-тадбирларини қабуллади. Шулардан бири сифатида 18 мартдан бошлаб Алмати ва Қизилўрда йўналишидаги чегара ҳудудларидаги “Саврон” ва “Шақпақ” бекатларида коронавирус касаллигига боғлиқ кун бўйи ишлайдиган блок-бекатлар қўйилди. Бу бекатларда полиция ва тиббиёт мутахассислари ҳар бир кўликни тўхтатиб, махсус аслаҳа билан фуқароларнинг тана ҳароратини ўлчаб, текширишдан ўтказмоқда.
Мазкур блок-бекатларнинг тизимли иши туфайли Шимкент – Нур-Султан йўналишидаги “kz 646 FNB 13” давлат рақамли автобусдаги коронавирус юқтирган фуқаро билан бирга келган 56 одамнинг тўлиқ маълумоти аниқланмоқда. Кўликдаги йўловчилар тўғрисида тўлиқ ахборотни Туркистон вилояти Тулкибас туманидаги Шақпақ бекатининг ходимлари 20 март куни ёзиб олган. Шу кунлари мазкур фуқаролар карантинга олинди. Шу боис вилоят турғунларини эҳтиёткорлик чораларини кучайтириб, бефарқлиқ танитмасликка даъват этамиз.
Умуман, март ойининг 18 мартидан бошлаб эҳтиёткорлик мақсадида Туркистон вилояти чегара жойларига 35 блок-бекат қўйилган эди. Ундан, 31 аҳоли манзилларда, 4 темирйўл вокзали ва станцияларда жойлашган. Мазкур бекатларда бугунда 37 тиббиёт мутахассислари ва полиция ходимлари ишламоқда.
Шу кунлари блок-бекатлардаги полиция ва тиббиёт ходимлари иш кучайтирилган режимга кўчган. Хавфли иллатга қарши мутахассислар ҳар бир кўликни тўхтатиб, махсус восита кўмаги билан фуқароларнинг тана ҳароратини ўлчаб, текширишдан ўтказмоқда.
Туркистон вилояти Минтақавий коммуникациялар хизмати.
