Бугунда жаҳон жамоатчилигини ҳаяжонга солган коронавирус кўплаган элларга тарқалиб улгурди. Бу хасталик бизни ҳам ўйлантирмоқда. Офатнинг олдини олиш бўйича Туркистон шаҳри ҳокими ўринбосари Тажибек Мусаевнинг раислигида навбатдаги штаб йиғини ўтди.
Йиғилишга штаб аъзолари, мустақил бўлим раҳбарлари, тезкор гуруҳ етакчилари иштирок этиб, офатнинг олдини олиш бўйича нақд бажарилаётган ишларни таҳлил қилди. Шунингдек, йиғин давомида Туркистон шаҳри ҳудудида коронавирус инфекциясининг профилактик тадбирларини кучайтириш мақсадида қурилган тезкор гуруҳларнинг бажараётган ишлари ва шаҳар ҳудудида жойлашган 5-блок бекатлардаги олдини олиш тадбирлари бўйича маълумот берилди.
Маърузачилар Фавқулодда вазиятнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида шаҳарда юритилаётган рейд натижаси билан тушунтириш ишлари тизимли равишда юритилаётганлигини таъкидлаб, бажарилаётган ишларнинг боришига тўхталди.

Штаб иши давомида шаҳар ҳокими ўринбосари Т.Мусаев тезкор гуруҳ етакчиларига ҳали ҳам ишни кучайтириш зарурлигини, шаҳар аҳолисининг эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилиш зарурлигини асосий эътиборга олди. Коронавируснинг тарқалишига йўл қўймаслик тадбирларини кучайтириш бугунги куннинг талаби эканлиги айтилди.
Айни пайтда, шаҳарда зарарсизлантириш ишларини юритишга зарур барча тиббий дори-дармон ва зарур жиҳозлар махсус кийимлар етарли. Энг асосийси вазият барқарор.
Райимжон АЛИБОЕВ.
