Ижтимоий тармоқларда озиқ-овқат баҳолари бўйича турли маълумотлар тарқалиб натижада «Олтин булоқ» улгуржи бозорида аҳоли томонидан омборлардаги озиқ-овқатларни оммавий сотиб олиш ўрин олган. Бу эса баъзи савдогарларнинг фурсатдан фойдаланиб, нарх-навони кўтаришига сабаб бўлди.
Шунга кўра озиқ-овқат баҳосини барқарорлаштириш учун ҳокимлик билан савдо қилувчилар ўртасида музокара юритилди. Мақсад – баҳо барқарорлигини аслига келтириш ва сақлаш. Шаҳар ҳокими Рашид Аюпов улгуржи савдо соҳиблари билан суҳбатлашиб, муштарак қарорга келди. «Баҳони асоссиз кўтариб бўлмайди. Ҳаммаси туркистонликларнинг муддаоси деб билингизлар»,- деган шаҳар раҳбари элимизда Фавқулодда вазият шароитида аҳолига қўллов билдиришга чақирди. Бозордаги бир кунлик баҳо қуйидагича бўлиб тасдиқланди. 1 кг пиёз баҳоси – 75 тенге, картошка баҳоси – 100 – 150 тенге, сабзи 75-90 тенге оралиғида, «Корона» макарони -200 тенге. Биринчи нав «Пионер» уни 50 кг – 7800 тенгедан (25 кг – 3900 тенге), қумшакар -220 тенге, кунгабоқар мойи (Сергиевский 5 литр) – 2000 тенгедан сотиладиган бўлди.
Шаҳар ҳокимлиги билан «Туркистон ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси» баҳони барқарорлаштириш бўйича ишлар юритмоқда. Яқин кунларда омборларда 120 тенгедан 200 тонна картошка, 180 тенгедан 40 тонна гуруч, 125 тенгедан 545 тонна ун, шунингдек, пиёз, сабзи, шакар, суюқ ёғ каби ижтимоий муҳим маҳсулотлар билан тўлдирилади.
Умуман омборлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари етарли, ижтимоий дўконлар озиқ-овқатлар билан таъмин этилади.
“Туркистон-ахборот”.
