БОШПАНА ОЛИШНИНГ ЙЎЛЛАРИ ҚАНДАЙ

638 көрілім

Бугунги жамият учун турғун уй энг долзарб  масала десак янглишмаймиз. Ушбу масаланинг ҳал қилиниши йўллари қандай? Шу саволлар билан Туркистон шаҳри ҳокимлигининг “Турғун уй муносабатлари ва турғун уй инспекцияси” бўлими ДК маъмуриятининг вазифасини бажарувчи А.Асанов билан суҳбатлашдик.

   Турғун уй деганда турли ҳал қилиш йўллари кўз ўнгимизда кино лентадай ўтади. Шу ўринда бошпанага эга бўлиш орзусида юрганлар кўпчилик. Туркистон шаҳри ҳудудида амалга ошаётган турғун уй олишнинг бир неча йўллари ҳақида тўхталайлик.

   Қозоғистон Республикасининг «Турғун уй муносабатлари тўғрисида» қонунининг 68 бобида аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ожиз гуруҳларига кирадиган фуқаролар уй навбатига рўйхатга олинади. Булар:

   – Улуғ Ватан уруши ногиронлари билан иштиркочилари ҳамда Улуғ Ватан урушининг ногиронлари билан иштирокчиларига тенглаштирилган шахслар;

   – 1 ва 2 гуруҳдаги ногиронлар;

   –  Ногирон фарзандлари бор ёки уларни тарбиялаётган оилалар;

   – ҚР Ҳукумати тасдиқлаган касалликлар рўйхатида қайд этилган баъзи сурункали касалликларнинг оғир турлари билан хасталанган кишилар;

   – Ёшига қараб нафақага чиққан кишилар;

   – Балоғатга тўлгунга қадар ота-оналаридан жудо бўлган, 29 ёшга тўлмаган етим болалар билан ота-онаси ғамхўрлигисиз қолган болалар киради. Бундай одамларнинг ёши ҳарбий хизматга чақирилган пайтда муддатли ҳарбий хизматдан ўташ муддатига узайтирилади.

   –  Ўралманлар;

   – Экологик зилзилалар, табиий ва техноген тарздаги фавқулодда вазиятлар оқибатида турғун уйдан жудо бўлган кишилар;

   – «Алтин алқа», «Кумис алқа» мукофотлари билан тақдирланган ёки илгари «Қаҳрамон она» унвонини олган, шунингдек 1 ва 2 даражали «Она шуҳрати» орденлари билан мукофотланган кўпфарзандли оналар, кўпфарзандли оилалар.

   –  Давлат ёки жамоат вазифаларини, ҳарбий хизматни бажариш пайтида, самога учишни тайёрлаш ёки амалга ошириш пайтида, инсон ҳаётини қутқариш пайтида, ҳуқуқ тартибини ҳимоя қилиш пайтида вафот этган одамларнинг оилалари;

   – Тўлиқ бўлмаган оилалар, деб белгиланган 11 тоифадаги фуқаролар киради.

   Сиз ушбу тоифаларнинг бирига ўзингизни лойиқ билсангиз ҳамда керакли ҳужжатларни ўтказиш орқали турғун уй олиш учун навбатга тура оласиз. Шу ўринда қуйидаги жиҳатга эътибор қаратиш керак. Бир оиланинг ёки фуқаронинг қонунда белгиланган тоифаларига боғлиқ бир неча вазият (кўп фарзандли оиласи, тўлиқ бўлмаган оила, бир ва икки гуруҳдаги ногиронлик) учраши мумкин. Бундай вазиятда фақат биттасинигина асосий сабаб этиб кўрсатиб, навбатга туриш зарурлигини билган маъқул. Баъзи турғунлар қонунда кўрсатилган гуруҳдаги фуқаролар қаторига кириш баробарида шахсий уйини сотиб, Ҳукуматнинг берадиган турғун уйига эгалик қилишга интилади. Шу ўринда муҳим жиҳат агар сизнинг номингизда уй бўлса ва ўша уйни сотиб юборган бўлсангиз камида орадан 5 йил вақт ўтган бўлиши шарт. Бундай бўлмаган тақдирда турғун уй навбатига қўйилмайди.

   –  Турғун уй навбатининг маънавий шаҳримизда ўз даражасида эканлигини таъкидлаш керак. Масалан, турғун уйларни ёки хусусий турғун уй жамғармасидан маҳаллий ижроия орган ижарага олган турғун уйларни баравар тақсимлаш усулига мувофиқ турғун уй навбатида турган 5 тоифа бўйича 10 кўп қаватли (600 квартира) турғун уй фойдаланишга берилса, коммунал бошпана  сифатида 796 квартира калити берилган. Квартираларни ажратиш тизими ногиронларга махсус биринчи қаватдан кўзда тутилган. Бошқа тоифадаги фуқаролар учун турғун уйга рўйхатга туриш навбатига қараб тақсимланади. Айни пайтда Туркистон    шаҳри-

нинг турғун уй жамғармасидан 1396 муҳтож оила бошпана билан таъминланган. Айни кунлари Туркистон шаҳри бўйича ижтимоий ожиз 5600, давлат ва бюджет ходимлари 3016, етим 146, кўпфарзандли оналар 2700, офатдаги уйлар 10, жами 11472 фуқаро турғун уй навбатида рўйхатга олинган.

   Шунингдек, минтақада «Бахтли оила» дастури амалга ошмоқда. Турғун уй навбатида туришдан ташқари амалга ошадиган дастурда ҚР «Турғун уй муносабатлари тўғрисида» қонунининг 68-бобида кўрсатилганидек арзон насия кўпфарзандли оилалар, тўлиқ бўлмаган ва имконияти чекланган фарзандлари бор оилаларга берилади. Йиллик миқдори 2 фоиз, асосий бадал миқдори қарз қийматининг 10 фоизини ташкил этади. Агар бошланғич бадални 10 фоиздан кўп қуйса, ой сайин тўлам ҳам кам бўлади. 3 тоифанинг бирига кирадиган ҳар бир иштирокчининг Туркистон шаҳри ҳудудидан 10 млн. тенгедан ошмайдиган иккинчи қўлланишдаги уйни сотиб олиш имконияти кўзда тутилган.

   Маънавий пойтахтда давлат «7-20-25» дастури бўйича ҳам кўп қаватли турғун уйлар қурилмоқда. Ипотека уй олиш учун биринчидан «Сбербанк», «Форте банк», «Евроосиё банк», «АТФ банк», «Халқ банки», «Жилстрой сбербанк» орқали шахсий ҳужжатни текширтирасиз. Ушбу дастур бўйича 20 фоиз олдиндан банкка қуясиз. Сўнгра банк сизга бошпана олишингиз учун 7 фоиз билан 25 йилга шартнома тузади. 20 фоизлик олдиндан тўланадиган тўловлар:

1 хонали уйга 1 197 200 тенге, 2 хонали уйга 1944 920  тенге, 3 хонали уйга 2500 016 тенге. Ой сайин (25 йилга) тўланадиган тўлови: 1 хонага 33 846, 2 тенге, 2 хонага 54 919,1 тенге, 3 хонага 70,674,4  тенгедан тўғри келади.

   Жамиятнинг энг мураккаб қисми саналадиган турғун уй масаласи Туркистон шаҳрида шу зайлда ечимини топмоқда. Шаҳар аҳолисининг ҳаммасига якка шахсий уй фойдаланишга берилмаса ҳам энг муҳтож оилаларга кўмак кўрсатилди дейиш мумкин. Йил сайин ривожланиб давом этадиган ушбу дастур «Ўз уйим –  ўлан тўшагим» дейдиган миллат учун бошпанали бўлишдан ортиқ қувонч бўлмаса керак. Шу ўринда турғун уй навбатида рўйхатга туриш учун «Фуқароларга аталган Ҳукумат» давлат корпорацияси КЕҲЖ Туркистон вилояти бўйича бўлими «Аҳолига хизмат кўрсатиш марказидан» электрон тарзда илтимос билдиради ёки ҳар бир фуқаро хусусий электрон имзо билан ариза топшира оладиганлигини ёдга соламиз.

20 фоизлик олдиндан тўланадиган тўловлар:

1 хонали уйга

1 197 200 тенге,

2 хонали уйга

1944 920  тенге,

3 хонали уйга 2500 016 тенге.

Ой сайин (25 йилга) тўланадиган тўлови:

1 хонага

33 846,2 тенге,

2 хонага 54 919,1 тенге, 3 хонага 70,674,4  тенге

  Умитбек БАҒДАТ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы