КЎЗЛАРГА НУР БАFИШЛАЁТГАН ШИФОКОР

778 көрілім

Туркистонлик доимий муштарийимиз, нафақа ёшидаги кўп фарзандли онахон Н.Абдураимова таҳририят орқали Туркистон шаҳар марказий касалхонаси кўз хасталиклари бўлими мудири Асқар Ауашевга миннатдорчилик билдирди. Бундай тилаклар кўп эканлиги боис, А.Ауашев билан касалхонада учрашиб, суҳбатлашдик.

   – Ўзингиз ҳақингизда гапириб берсангиз…

   – Мақтаарал тумани Асиқ ата кентида 1987 йили июнда таваллуд топганман. Ўрта мактабдан сўнг Қарағанди давлат тиббиёт академиясининг даволаш иши факультетини 2011 йили тамомлаб, пойтахтда офтальмология бўйича резидентурани ҳамда Алматидаги Ал Форобий номли университетда магистратурани битирганман. 2014 йилдан вилоят клиника касалхонасида меҳнат қилдим, 3000дан зиёд кўз жарроҳисини амалга оширдим. 2019 йил август ойидан бошлаб эса Туркистон шаҳар касалхонасида кўз касалликлари бўлими мудири бўлиб ишлаяпман. Саккиз ойда 800 дан зиёд операция қилдим.

   – Муштарийларимизга кўзни эҳтиёт қилиш борасида қандай маслаҳатлар бера оласиз?

   – Кўз хасталиклари бошқа касалликлар каби тобора яшариб бормоқда. Боғча ёшидаги кичкинтойларнинг смартфонга узлуксиз тикилиб ўтириши, мактаб ўқувчиларининг интерфаол доска, компьютер экрани олдидаги машғулотларини имкон қадар қисқартириш мақсадга мувофиқдир. Соғлом турмуш тарзи, жисмоний машғулот, тўғри овқатланиш, витаминли маҳсулотлар истеъмоли кўз равшанлигига ёрдам беради.

   – Сиз бошқараётган жамоада кўз жарроҳиси учун замонавий ускуналар етарлими?

   – Кўз жарроҳиси айни пайтда лазерли ускуна орқали амалга оширилади. Булар – катаракта ва глаукома хасталиклари. Илгаригидек кесиш, тикиш йўқ. Шу боис бемор жарроҳидан сўнг кўп вақтини йўқотмай уйига отланиши мумкин. Жарроҳи беморларнинг портал ҳужжати ёки тўловли тарзда амалга оширилади. Таъкидлаб қўяй, Туркистондаги тўловли кўз жарроҳиси Шимкент ва Алматидагидан анча арзон.

   – Суҳбатингизга ҳамда туркистонликларга ёруғ дунёни соғлом кўз билан кўриш имкониятини яратаётганингиз учун барча муштарийларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.

    Ш.МАДАЛИЕВ.

   P.S: Туркистон шаҳар марказий касалхонасида кўз бўлимининг мудири Асқар Ауашев ва шифокор Омонулла Абдуллаев, ҳамширалар Наргиза Ҳоджаева, Назерке Налибаева, Камола Анорбоева, Манат Шўраева, Шохида Тошпўлатова, Жанна Ўринбосар, Марта Минамуддинова, Фая  Ситтикова, шунингдек тозалик ҳамширалари Мейрамкул Жусипалиева, Роза Тажибаева, Мукаррам Исмаилова, Несибели Бейсекеева, Саламат Тўйметовалар меҳнат қиладиганлигини таъкидлаганимиз маъқул.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы