МАЗМУНЛИ ЎТГАН ҲАФТАЛИК

882 көрілім

Яқинда Ш.Ниёзов номли умумий ўрта мактабида ўзбек тили ва адабиёти фани ҳафталиги бўлиб ўтди. Ҳафталик бошланишидан “Ифодали ўқиш” мусобақаси, “Ватан остонадан бошланади” мавзусида эсселар танлови, “XXI аср сардори” мусобақалари ўтказилди. Ўзбек адабиёти буюк даҳоси, ғазал мулкининг султони А.Навоийнинг таваллудига бағишланган “Навоийхонлик” кечаси, Шоҳ ва шоир Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди юзасидан “Бобурхонлик” кечалари бўлиб, бу ҳар иккала ўзбек адабиётининг буюк намоёндалари ижодини ўқиб ўрганган ўқувчилар ғазалларидан намуналар, рубойиларини ифодали ўқиб, куйга солинган қўшиқларни ижро этишди. Буюк бобокалонларимиз ижодидан саҳна кўринишларни қўйишди.

   Бундан ташқари барчамизнинг фахримиз бўлган туркистонлик болалар шоири, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, Жанубий Қозоғистон вилоятига меҳнати сингган медали соҳиби Эрназар Рўзиматов билан учрашди. Учрашув давомида ўқувчилар шоир шеърларини ёд олишиб, ижод қилаётган ўқувчилар ўз шеърларини ўқиб, шоир боболаридан фотиҳа сўрашди. Қизиқтирган саволларини бериб қизғин мулоқот ўтказдилар. Бундай тадбирлардан олган таассуротлари ўқувчиларнинг она тилига бўлган ҳурматини, эътиборини кучайтириб, меҳрини орттиради.

   Тадбирларга 9-“А” синфидан Б.Азатбергенов, Д.Абдукаримова, Г.Абдураимова, 7-“Б” синфидан Д.Темирбаева, Б.Хайдарханов, Д.Абдуллаев, Д.Амангелдиева, Севара Нарбаева, 5-“В” синфидан Д.Дадаханова, Н.Рисметов, Т.Маткаримов, Н.Муратханов, Д.Атаев каби ўқувчилар фаол иштирок этганлигини алоҳида тилга олганимиз маъқул.

С.АБДУРАИМОВА,

Ш.Ниёзов номли умумий ўрта мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы