Жаҳон бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 105586 кишига етиб, вирус жаҳоннинг 101 давлатига тарқалиб улгурди,- деб ёзади BAQ.KZ. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилган. Сўнгги кунларда коронавирус Болгария, Коста-Рика, Молдавия, Франция, Мальдива, Мальта, Фарел ҳамда мартиника оролларида аниқланди. Бир кунда Хитойдан ташқари 3610 воқеа рўйхатга олиниб, 71 киши шу касалликдан вафот этган.
Бугунда жаҳоннинг эътиборини қаратган 2019 – nCov янги коронавирусни юқтирганлар сони кун оша ортиб келмоқда. Жаҳон миқёсида улкан кўламга эга бу янги вируснинг шу кунгача давоси топилгани йўқ. 2019 – nCov вирус вирионининг тури тожга ўхшайдиганликдан янги лотин тилидаги corona (қуёш тожи) ва viridae (вируслар) сўзларининг йиғиндисидан иборат. Олимларнинг маълумотига кўра, коронавируснинг дастлабки белгилари пайдо бўлмай туриб одамдан одамга юқаверади. Ҳаво – томчи механизм орқали юқадиган коронавируснинг янги тури нимадан ва қандай пайдо бўлгани ҳақида аниқ маълумот бугунда йўқ.
Қўшни Россияда жами 17 киши коронавирус юқтирган, уларнинг иккитаси Хитой фуқароси, биттаси Италия фуқароси, хитойлик ва россиялик фуқаролар даволаниб чиққанлиги аниқланди. Қозоғистонда коронавирус юқтириш фактлари аниқланмаган. Элимизга бу офат келмади, деб қўл қовуштириб ўтиришга бўлмайди. Унинг олдини олиш тадбирларига эътибор қаратиш керак. Коронавирус инфекциясининг олдини олиш воситалари (вакциналар) тайёрланмаган. Касалликнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзи тавсия этилади, ҳарорат, жисмоний тарбия ва тўғри овқатланиш. Муҳим усуллар – бир марта тиббий маскалардан фойдаланиш, ёпиқ хоналарда оммавий тадбирларни ўтказмаслик, жамоат кўликларида саёҳат, кундаликда ҳаво тозалигини назорат қилиш.
Шаҳримиздаги Туркистон олий тиббиёт коллежининг эпидемиологи Е.Мусатаев жаҳонни қамраган коронавируснинг қандай юқадиганлиги ва унинг олдини олиш йўллари билан кўпчиликни курашишга чақирмоқда. Шунингдек, мутахассиснинг маълум қилишича коронавируснинг асосий тарқалиш йўли ҳаво орқали, йўталганда, акса урганда ёки ушбу инфекцияга дучор бўлганлар билан бевосита алоқа ўрнатганда юқади экан. Янги вирус одамдан одамга яқин алоқада бўлганда, нафас йўллари орқали ўтади.
Коронавируснинг асосий аломатлари қандай? Бош оғриши, совуқ тегиши, гавданинг оғирлашиши, қалтираш, тана ҳароратининг кўтарилиши, юрак урушининг тезлашиши, нафас олишнинг жадаллашиши, ҳушидан кетиш, тамоқ оғриши, ҳолсизлик каби кўринишлар коронавируснинг асосий клиник аломатлари ҳисобланади. Ундан сақланиш йўлларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Йўталганда ёки акса урганда оғиз билан бурунни билак ёки рўмолча билан тўсиш, тана ҳарорати бор, ёки йўталган одам билан яқинлашмаслик, ҳом ёки чала пиширилган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилмаслик, қўл ва нафас олиш йўллари гигиенасига риоя қилиш, қўлни 20 секунд давомида ювиш, бурунни изотон эритмаси билан ювиш, иммунитетни орттириш, тўғри ухлаш, тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланиш, хонани шамоллатиш, тез қўлланиладиган буюмларни зарарсизлантириш воситалари билан артиб туриш зарурлигини шифокор мутахассислари огоҳлантиради.
Қуаниш ТАСИБАЕВ.
