Спорт ишқибозлари яқинда шаҳримизда ўтган “«Alash Pride grand prix»” оломон беллашувини “Каз спорт” телеканалининг бевосита эфири орқали томоша қилган эди. Яқинда Алмати шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасидаги миллий спорт тури яккама-яккадан ҚР чемпионати поёнига етди.
Умумий сони 200 га яқин илғорларнинг бошини қўшган эл биринчилигида Туркистон вилояти спортчилари ҳам юқори натижага эришди. Вилоят шаънини ҳимоя қилган 24 спортчимиз орасидан 8 спортчимиз ғалаба шоҳсупасидан кўринди. 10 вазн эркаклар 5 вазн аёллар бош соврин учун беллашган мусобақада Меруерт Нурмаханова (67 кг) биринчи ўринни эгалласа Мақсуда Жабборова (57 кг) Динара Ўралбай (62 кг), Даурен Келесбай (85кг) иккинчи ўринга сазовор бўлди. Совринли учинчи ўринга Серик Мақул (61 кг), Аяжан Пўлат (+67 кг) Ержан Хажамуратов (70кг) Абдурахман Изимбайлар (90кг) сазовор бўлишди. Ҳамшаҳарларимизнинг ғалабаларига қараб сўнгги вақтда ушбу спорт тури суръатли тараққиёт устида эканлигини аниқ англаш мумкин. Баракалла, ҳамшаҳарлар!
