«Nur Otan» партияси Туркистон шаҳар бўлими ва «Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси» Туркистон вилояти бўйича бўлимининг ташкилотчилигида аҳолининг тиббий суғурта тизими бўйича тушунтириш ишлари юритилди.
Туркистон олий тиббиёт коллежида ўтган тадбирнинг очилишида бошланғич партиянинг Туркистон шаҳар бўлими раиси биринчи ўринбосари Алмасбек Темирбаев ушбу жамғарманинг аҳолини ахборот билан таъминлаш ва аризаларни кўриш бўлими раҳбари Лаура Сапарбекова билан тегишли мутахассислар иштирок этди.
Тадбир давомида барча қозоғистонликларга, ўралманларга ва эл ҳудудида барқарор яшайдиган хорижликларга суғурта мақомига қарамасдан кўрсатиладиган бепул тиббий кўмакнинг кафолатланган кўламининг янги модели билан тизимга алоқадор ҳар фуқаронинг олишга ҳуқуқи бор мажбурий ижтимоий тиббий суғуртанинг пакетидаги мақбул хизмат турлари тушунтирилди. Ушбу тизимни аҳолига тушунтирадиган, муштарак мулоҳаза шакллантиришни мақсад тутган тадбир келажакда ҳам давомини топади. Асосий эътиборга олинган яна бир жиҳат ушбу тизим орқали хусусий тиббий ташкилотнинг сонини орттириш бўлиб ҳисобланади.
