Туркистон шаҳри ҳокими Рашид АЮПОВ:“ҲАР БИР ИШДАН ИЖОБИЙ НАТИЖА КУТАМАН”

639 көрілім

   Туркистон шаҳри ҳокими Р.Аюпов раислигида ўтган ҳафталик мажлисда кун тартибида уч масала кўрилди. Хусусан, шаҳар бюджетининг 2020 йилги 1 мартга ва биринчи чорак якуни билан режанинг ўзлаштирилиши, Туркистон шаҳридаги биринчи сектордаги бажарилаётган ишлар, шаҳар ҳокимининг протокол топшириқларининг бажарилиши бориши тўғрисида масалалар тингланди.

   Кун тартибидаги биринчи масала бўйича иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбари З.Бимбетова маъруза қилди. Бўлим раҳбарининг маълумотига кўра маҳаллий бюджет 2020 йилнинг 1 мартига 5 млрд. 490,8 млн. тенгега режаланган бўлса, маблағнинг ўзлаштирилиши 4 млрд. 721,8 млн. тенге, яъни 86 фоизни ташкил этмоқда. Маърузачи йирик кўламда ўзлаштирилмаган мустақил бўлимларга алоҳида тўхталди. Хусусан, иш билан таъминлаш ва ижтимоий дастурлар, инфратузилма ҳамда коммуникациялар, спортни ривожлантириш, инсоний капитални ривожлантириш бўлимларининг берилган маблағни ўзлаштирмаганини айтди. Бу борада шаҳар ҳокими Рашид Абадули ушбу мустақил бўлим раҳбарларига маблағни ўзлаштиришда олдиндан режалаб, топшириқлар берди.

   Сўнгра инфратузилма ва коммуникациялар бўлими раҳбари Н.Жарасов кун тартибидаги иккинчи масала бўйича маълумот берди. Бугунга қадар 29 февраль ва 7 март кунлари Туркистон шаҳрида умумий шанбалик ўтказилган. №1 сектор ҳудудида бажариладиган ишлар Туркистон шаҳри ҳокимлигига қарашли 14 мустақил бўлимга 14 ҳудуд бекитилган. Шанбалик давомида кўчаларни тозалаб, ахлатлар тўпланиб, дарахт кўчатлари ўтқазилган. Биринчи шанбаликда 17 техника жалб қилиниб, 678 киши иштирок этган, 1090 куб метр ахлат чиқарилган. “Яшил-Туркистон” ДКМ ташкилотчилигида шаҳардаги С.Рахимов номли умумий ўрта мактаби олдига 100 киши иштирокида 500 терак кўчатлари ўтқазилса, Н.Тўреқулов кўчаси 400 метр ҳиёбон учун ободонлаштириш ишларининг смета ҳисоби тузилиб, бюджетдан маблағ ажратишга соҳа раҳбарларига тавсия этилган. Таъмирлаш ишлари боришида пиёда йўлак, сув оқадиган ва ёруғлик манбаларини ўрнатиш, тик дренаж қазиш, сунъий ўт (газон) экиш ишлари март ойидан бошлаб май ойига қадар бажариладиганлигига тўхталди.

   Шунингдек, шаҳар ҳокимига 14 мустақил бўлим раҳбарлари ўзларига тасдиқланган 14 ҳудуд бўйича бугунги кунга қадар бажарилган ишларнинг бориши ҳақида маълумот берди. Шаҳар ҳокими Р.Абадули ушбу масалада бўлим раҳбарларига 14 ҳудуд бўйича берилган топшириқларни тизимли назорат қилишини таъкидлади.

Қуаниш ТАСИБАЕВ,

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы