ЁДГОРЛИК ТАХТАСИ ЎРНАТИЛДИ

640 көрілім

Она замин равнақи учун беминнат хизмат қилган фуқаролар ҳар доим эл ардоғида бўлади. Бу борада сидқидилдан бажарган меҳнати ёдга олиниб, ҳурмат кўрсатилаётган фуқаронинг бири – Сейткарим Ахметов.

   Яқинда меҳнати муносиб баҳоланган қишлоқ хўжалиги соҳасининг илғори яшаган уйга қўйилган ёдгорлик тахтасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

   Тадбирнинг очилишига қадрли инсоннинг дўстлари, ҳамкасблари, қариндош-уруғлари иштирок этди. Аввало марҳумнинг руҳи покига Қуръон оятлари тиловат қилинди. Нутқ сўзлаган дўстлари Сейткарим Ахметовнинг ёрқин сиймоси ҳақида эсдаликлари билан баҳам кўришди.

   Туркистон шаҳрининг ҳурматли фуқароси Сейткарим Ахметовнинг оламдан ўтганига 13 йил бўлди. Бугунда ҳаёт бўлганида 81 ёшни қаршилаган бўларди. Ушбу ёдгорлик тахтасида Сейткарим Ўмарулининг 1992-2007 йиллар оралиғида шу уйда истиқомат қилгани баён этилган.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы