Вилоят ҳокимлигининг “Ғамхўрлик” дастури доирасида турмуш шароити ночор оилаларга ёрдам кўрсатиш мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида ҳомийлар билан жамғармалар орқали турмуш шароити ночор оилаларга озиқ-овқат ва маиший буюмлар олиб бериш, тиббий ёрдам, ишга жойлаштириш ҳамда бошқа ҳам масалалар бўйича кўмак берилиб, шароитларини яхшилаш кўрсатилган.
Яқинда шаҳарда яшовчи бева она Данагул Куженованинг уйига шаҳар ҳокимининг ўринбосари Т.Мусаев бориб, ҳомийлар ҳисобидан олинган тикув машинасини, дазмол ҳамда бошқа ҳам зарур буюмларни топширди.
Уч ойлик курсни тугатган моҳир чевар зўр иштиёқ билан ишлашга ваъда берди. Таъкидлаш жоиз икки қиз тарбиялаётган бева она ижарада яшаб келмоқда.