Туркистон шаҳри ҳокими Р.Аюпов Туркистон шаҳрига иш сафари билан келган Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчилари билан учрашди. Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокамасига қаратилган тадбир икки томонлама муносабатларни ривожлантиради. Қозоғистондаги Европа Иттифоқининг элчиси Свен-Олов Карлсон етакчилигида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчиларининг делегацияси вилоят иқтисодиёти ва туризм савияси билан танишди.
Хорватия, Словакия, Чехия, Австрия, Германия, Руминия, Финландия элларининг Қозоғистондаги элчилари бош қўшган тадбирда тадбиркорлик соҳасига эътибор қаратилди. Шунингдек, меҳмонлар тижорат юритишга йўналтирилган махсус инвестиция имкониятлари ҳақида ахборот олди. Туркистон шаҳрининг ҳозирги ёши ҳам меҳмонларнинг эътиборидан четда қолмади.
Рашид Абадули ўз маълумотида тараққиёт даражаси жонланган шаҳарда 170 мингдан зиёд халқ мавжудлигини ҳамда аҳоли билан туристларга қулай шароит яратиш муҳим масала эканлигини таъкидлади. Шунингдек, теран тарихи билан танилган Туркистоннинг асосий бойлиги Х.А.Яссавий мақбараси ҳақида батафсил тўхталиб, бугунги мақсад – эски ва янги шаҳарни уйғунлаштириб хавфсиз, қулай шаҳар яратиш кераклиги ҳақида айтилди.
Учрашув давомида Қозоғистондаги Хорватия элчиси Рефик Шабанович жорий йилнинг июль ойи 2-3 санасида ўтадиган бизнес форумга шаҳардаги туризм соҳасининг ходимларини тажриба алмашишга чақирди. Шаҳар раҳбари элчиларни 12 кун давомида нишонланадиган Наврўз анжуманида кутадиганлигини айтди. Шунингдек, “Яшил белбоғ” қуришга ва инвестиция тортишга чақирди.
Таъкидлаш жоиз, 1 мартдан бошлаб Европа Иттифоқи билан Қозоғистон Республикаси ўртасида кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўлиб 2015 йили Европа Иттифоқи билан шартномани имзолаган. Шартнома 29 соҳадаги ҳамкорлик доирасини кенгайтириб Европа Иттифоқи билан Қозоғистон ўртасидаги савдо иқтисодий ва инвестиция, энергетика, кўлик, атроф-муҳитни ҳимоялаш, иш билан таъминлаш, меҳнат муносабатлари, маданият, таълим ва илмий тадқиқот соҳаларидаги ҳамкорликка йўл очадиган бўлди. Сўнгра меҳмонлар Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетида бўлишди. Унда университет ректори Б.Абдрасилов билан Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича дастурлар билан лойиҳалар ҳақида муҳокама қилди. Элчилар ХҚТУ-нинг маданият марказидаги музейи билан танишиб, талабалар билан эркин форматда учрашди.
Қуаниш ТАСИБАЕВ.