ҚОНУНСИЗ ЕР УЧАСТКАЛАРИ АНИҚЛАНДИ

637 көрілім

Туркистон шаҳри ҳокими Р.Аюпов раислигида ўтган ҳафталик мажлисда уч масала кўрилди. Хусусан, ўзбошимчалик билан ерларни ўзлаштириш фактлари бўйича бажарилган ишларнинг бориши, шаҳар қурилиш лойиҳалари билан таъминлаш, шаҳар ҳокимининг топшириқларининг бажарилиши тўғрисида масалалар тингланди.

   Кун тартибидаги биринчи масала бўйича ер муносабатлари бўлими раҳбари Н.Қасимбеков маъруза қилди. Маърузачининг маълумотига кўра Туркистон шаҳрининг ҳудуди 19627 гектарни ташкил этади. Ўтган ҳафтада ушбу бўлим шаҳар ҳудудида  ер участкаларини қонунсиз ўзлаштириш маълумотлари бўйича расмийлаштириш ишларини юритган. Шаҳардаги “Бекзат” кичик туманида бўлиб аниқлаш ишлари натижасида умумий сони 93 қонунбузарлик  аниқланса, 42 таси ўзбошимчалик, 16 ер ўзлаштирилмаган, 34 ер участкаси ўз мақсадига мувофиқ фойдаланилмаган. “Бекзат” кичик тумани чеккасида аҳоли ўзбошимчалик билан уй қуриб олиш фактлари ўрин олган. Шаҳар аҳолиси билан учрашув давомида уларда 2005 йилги “Ясси” овул округи ҳокимлигининг қарорлари борлиги аниқланиб, умумий сони 230 қарор расмийлаштирилган. 230 қарорнинг 138 тасида қурилиш ишлари юритилган, 81 таси турғун уй бўлса, 57 таси уй девори тикланган.

   Юқорида таъкидланганидек, қарорларнинг қонунийлиги шубҳа уйғотади. Бу қонунсизликларда баъзи фуқаролар ер сотиб ҳужжатларини расмийлаштириб бераман,-деб товламачилик билан шуғулланаётганлиги маълум. Бу хусусида шаҳар полиция бошқармасига махсус хат йўлланган. Ер участкалари ҳужжатлари расмийлаш-тирилмаса ҳам “Оңтүстік жарық” идораси электр қувватини қўшишга рухсатни асоссиз бериб, ҳисобловчи воситаларни ўрнатиб берган. Бу ўз навбатида фуқароларнинг қонунсиз турғун уй қуришига шароит яратади. Шунга кўра ушбу уйларга электр қувватини қўшишни тўхтатиш, бу ҳақда махсус ишчи гуруҳини тузиш, қонунсиз ер сотиш билан шуғулланаётган фуқароларнинг жиноий жавобгарлигини кўриб чиқиш айтилди.

   Сўнгра меъморчилик ва шаҳар қурилиши бўлими раҳбари Ж.Тасов шаҳар қурилиш лойиҳалари билан таъминлаш бориши тўғрисида ахборот берди. ҚР Президентининг “Қозоғистон Республикасининг маъмурий ҳудудий қурилишининг баъзи масалалари тўрисида”  2018 йилги 19 июндаги №702 Фармонининг 4 тармоғи, 2 бандига мувофиқ Туркистон шаҳрининг бош лойиҳасини қайта тайёрлаш топширилган. Ушбу топширмага мувофиқ ҚР Ҳукумати томонидан шаҳарнинг бош лойиҳасини тайёрлаш бўйича махсус комиссия қурилиб, “Астана бош лойиҳаси” илмий тадқиқот лойиҳа олийгоҳи масъулияти чекланган биродарлик томонидан шаҳарнинг бош лойиҳасининг хулосаси тайёрланган. Айни пайтда бош режани тасдиқлаш мақсадида ҚР Ҳукуматининг муҳокамасига киритиш учун ҳужжатлар очиқ норматив ҳуқуқий актларнинг интернет порталига эълон қилинганини айтди. Шунингдек, шартномага мувофиқ, лойиҳаловчи идора шаҳарнинг бош лойиҳаси билан бирга дастлабки қурилиш режаланган 7 ҳудуднинг лойиҳалари тайёрланганини айтиб, бу ҳақда маълумот берди.

   Кун тартибидаги кейинги масала шаҳар ҳокимининг протокол топшириқларини бажариш бориши тўғрисида ҳоким девонининг ҳужжатлар бўлими бош мутахассиси А.Арипжанов маълумот берди. Йиғилиш давомида шаҳар ҳокими Р.Абадули берилган топшириқларнинг муддатида ва сифатли бажарилишини тегишли бўлим раҳбарларига топширди.

 Қуаниш ТАСИБАЕВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы