Баҳодир Ирсметов раҳбарлик қилаётган Туркистон шаҳар ўзбек этно маданий бирлашмаси офиси жойлашган «Карвонсарой» МЧБ да Элбошимиз Фармони билан жорий этилган «Шукрона» байрами, Халқаро хотин-қизлар тантанаси, Наврўзи олам шодиёнаси тадбирларини юксак савияда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Э.Иззатуллаев номли мактабда атоқли адиб Носир Фозиловга аталган музейни бунёд этиш, Алишер Навоий номли мактабнинг 90 йиллиги шарафига чоп этиладиган тарих китоби, Навоий ва Абай музейларини таъмирлаш, жиҳозлаш учун ҳомийлик кўмаги, туркий халқлар кутубхонасида ўтадиган тадбирга фаол иштирок этиш ҳақида келишилди.
“Улес” хайрия жамоа жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоров, оқсоқоллар кенгаши раиси Тўлқин Саидмуродов, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси Носир Ҳамроқулов, Туркистон шаҳрининг ибратли фуқароси Тойир Абдувалиевларнинг таклифлари тингланди. Раис Баҳодир Ирсметов Шимкентда Қозоғистон халқи Ассамблеяси биносида март ойида ўтадиган тадбирларга фаол иштирок этишга чақирди.
Ш.МАДАЛИЕВ.