Шаҳар ҳокимлигида юк кўликларининг шаҳар ичкарисидаги ҳаракати тартибга келадиган бўлди. Туркистон шаҳри ҳокими Р.Аюповнинг раислигида ўтган девон мажлисида кун тартибида 4 масала кўрилди. Жумладан, 1-сектор ҳудудида бажарилган ишлар ҳақида ҳамда “Алтын аймақ” ҳудудидаги канализация тизимлари, оғир юк кўликларининг шаҳар кўчалари билан ҳаракатини тартибга келтириш масалалари, шаҳар миқёсидаги ўртача ва мураккаб таъмирлаш ишлари юритиладиган автокўлик йўлларини текшириш, “Ғамхўрлик” дастури доирасида олиб борилаётган ишларнинг бориши хусусида масалалар тингланди.
Кун тартибидаги биринчи масала бўйича инфратузилма ва коммуникациялар бўлимининг раҳбари Н.Жарасов маъруза қилди. Маърузачи 1-сектор ҳудудида бажарилаётган ишлар хусусида ҳамда “Алтын аймақ” ҳудудидаги канализация тизимларининг тортилиши боришига тўхталди. Бугунда Туркистон шаҳридаги белгиланган ҳудудга кирадиган Тавке хон, Б.Саттарханов, Т.Бокин, С.Хўжанов, Н.Тўреқулов, А.Талқанбаев, Шолпан, Д.Қўнаев, Мадихўжаев, Ғ.Мусирепов, Байбурт, Хақназархан, Байдибек ботир, Амир Темир, Ботирбеков, Мамай ботир, Дўмалоқ она, Диметов, кўчаларини оқова сув билан таъминлаш ишлари олиб борилаётганлигини тилга олди. Бўлим томонидан тайёрланаётган Ясси кичик тумани, Иштихат турар жой массивини оқова сув тизими билан таъминлаш йўналишида бажарилаётган ишларни ҳам таъкидлаб ўтди. Шу кунлари мазкур иншоотнинг лойиҳалаш-смета ҳужжатлари тайёрланиб, таҳлилдан ўтказишга топширилса, мажмуанинг таҳлил хулосасини олиш 2020 йилнинг апрель ойига режаланаётганлигини етказди.
Шундан кейин шаҳар полиция бошқармасининг маъмурий полиция бўлими бошлиғи Қ.Ешманов шаҳардаги оғир юк кўликларининг шаҳар кўчалари билан ҳаракатини тартибга келтириш масалалари бўйича баён этди. “Туркистон-хавфсиз шаҳар” дастури доирасида Туркистон шаҳри Б.Саттарханов кўчаси билан юк кўликлари кўплаб юриши оқибатидан тош йўлга анча зарар келтирмоқда. Шунга боғлиқ қурилиш материалларини ташиб юрган юк кўлик ҳайдовчиларига ҚР МХБтК-нинг 630- моддасига биноан, 648 протокол тўлдирилиб, 1 млн. 813 минг 284 тенге жарима солинган.
Шунингдек, тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида тош йўл ва қурилиш иншоотлари орасида 14 кўлик ювиш ўрни очилган. Юк кўликлари ғилдиракларини шу жойда тозалаб чиқишга имкониятлар ўйлаштирилмоқда. Юк кўликларининг аэропорт обьектига қурилиш буюмларини ташиш йўналишини аниқлаш мақсадида келажакда Ўранғай қишлоғида жойлашган асфальт заводининг “Кентов-Туркистон” тошйўли билан Қўшқўрғон, Чоға қишлоқлари орқали аэропорт объектига қурилиш материалларини ташиш тавсия этилиб, жами узунлиги 19,3 чақиримни ташкил этадиганлигини айтиб ўтди.
Мажлис давомида йўловчилар кўлиги ва автомобиль йўллари бўлимининг раҳбари Б.Ўразбеков шаҳар миқёсидаги ўртача ва мураккаб таъмирлаш ишлари олиб бориладиган автокўлик йўлларини таҳлил қилиш йўналишида ҳамда иш билан таъминлаш ва ижтимоий дастурлар бўлими раҳбарининг вазифасини бажарувчи М.Қазиханов “Ғамхўрлик” дастури доирасида бажараётган ишларнинг бориши бўйича маълумот берди.
Қуаниш ТАСИБАЕВ.
