ПАРТИЯ УЧУН МАСАЛАНИНГ КАТТА-КИЧИГИ ЙЎҚ

701 көрілім

«Nur Otan» партияси раисининг биринчи ўринбосари Бауржан Байбек Туркистон шаҳрига иш сафари билан келди. Ушбу сафарда шаҳримизнинг зиёлилар аҳли билан учрашди. Учрашувда инсониятнинг иккинчи устози Ал-Форобий билан буюк шоир Абай тўйи ҳақида гапириб, таълими мўл тадбирларнинг ўз даражасида ўтадиганлиги ва самараси кўплигини таъкидлади. Вилоят «Ёшлар имконияти марказида» шаҳар ёшлари ва ижтимоий тармоқнинг фаол вакиллари билан эркин форматда суҳбатлашиб, фикр алмашди.

Мазкур даргоҳнинг ёшларга улкан имконият яратадиганлиги, минтақадаги ёшларнинг ўта фаол эканлигини баён қилиб, бундай очиқ учрашувлар моҳиятига тўхталди. Хусусан ёшларга бирдан юқори лавозимни танлашни эмас, қуйи лавозимлардан бошлашни маслаҳат берди. Йиғилиш аҳли томонидан ўқитувчи мақоми, имконияти чекланган кишиларга жамиятда яратилган шароитлар, кўп фарзандли оналар ва кўп қаватли уйлар ҳақида саволлар берилди. Бошланғич партиянинг ёшлар масаласидаги келажак режаларига ҳам тўхталди. Шу ўринда билим савияси, ётоқхона, бўш вақтни самарали ўтказиш, иш жойларини кўпайтириш ва туризмни ривожлантириш бўйича ҳам маълумотлар берилди.

   Кўҳна шаҳарга сафар давомида Бауржан Қидирғалиули Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг Маданият саройида партиянинг вилоят бўлими раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев билан туманлардаги партия бўлими раисларининг иштирокида йиғилиш ўтказди.

   Етакчи партия раисининг биринчи ўринбосари Бауржан Байбек ушбу сафарида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан бирга вилоятдаги қатор ҳудудларга ташриф буюрди. Туманлардаги аҳолининг тилакларини тинглаб, жамоатчилик ахволидан хабардор бўлди. Хусусан, Арис шаҳрида Ахимбеков ва Қудайбердиули кўчаларида портлашдан зарар кўрган уйлар ўрнида қурилаётган объектларни текширди. Ўтирор туманида вилоят ҳокимининг минтақада бажараётган ишлари билан партия топшириқларининг бажарилишига оид маърузани тинглади.

Шунингдек, Совет давридан келаётган эскирган инфратузилма ҳақида тўхталди. Жетисай туманида Қазибек бий қишлоқ округида кам таъминланган кўп фарзандли икки оилага янги уй калитини тақдим этиш ҳурматига сазовор бўлди. Сафар давомида вилоят турғунлари билан ўтган учрашувларда партия раисининг биринчи ўринбосари «Nur Otan» партияси учун масаланинг катта-кичиги бўлмайдиганлигини таъкидлаб, аҳолининг муҳтожлигини асосий эътиборда тутадиганлигини айтди.

   “Туркистон-ахборот”.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы