ТАДБИРКОР ПИЁДА ЙЎЛАКНИ БУЗГАН

714 көрілім

Б.Саттарханов шоҳкўчаси бўйидаги кўпчилик фойдаланадиган пиёдалар ва  велосипед йўлагини  тадбиркор ҳокимликдан берухсат бузиб ташлаган. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Рашид Аюпов ижтимоий тармоқдаги хусусий варақчасида фикр айтди. Шаҳар раҳбарининг таъкидлашича аҳоли маблағига бунёд этилган неъматни яроқсиз этган тадбиркорга чора кўрилади.

   Instagram ижтимоий тармоғида бу ҳақда ахборот берган фуқарога ҳоким ўз ташаккурини айтиб, полиция ва ҳокимлик ходимлари бирга иш бажарадиганлигини айтди.

   Таъкидлаш керак ушбу кўчада ўтган йили 6 қатор йўл сифатида мураккаб таъмирлашдан ўтказилганди. Айни пайтда ишнинг 80 фоизи бажарилган. Шу йил июль ойида пиёдалар йўли тўлиқ битказилади.

   Шаҳар фаровонлиги билан турғунлар эзгулиги учун бажарилаётган бундай ижобий ишлар етарли баҳоланса ўринли. Ўз манфаати учун амалга оширилган бундай боқибеғамликка йўл қўймайлик. Айни пайтда тадбиркорнинг хунук ҳатти-ҳаракатига боғлиқ тергов амаллари юритилмоқда.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы