«АСАРЛИКЛАР» ЖАФО ЧЕККАН ОИЛАГА ЁРДАМ БЕРАДИ

661 көрілім

Февраль ойининг бошида туркистонлик Алимхан Назарбековнинг турғун уйи ёниб кетган эди. Рўй берган ҳодисадан жафо чеккан оила аъзолари вақтинча ижарада яшамоқда. Оила соҳибаси Райхан Дауленбаева тилсиз ёв электр тармоғининг носозлигидан чиққанлигини тилга олди.

   “Asar” кўнгиллилар ташкилоти жабр кўрган оилага ёрдам бериш ниятида. Шу мақсадда вилоят “Ёшлар имконияти” марказида кўнгиллилар учрашуви ўтди.

   Анжуманда шаҳар ҳокими Рашид Аюпов ташкилотнинг логотипини ўзгартиришни тавсия этди. Шаҳар раҳбари вилоятнинг барча ёшларини гуруҳ сафини кенгайтиришга чақириш кераклигини таъкидлади.

   “Июнь ойида БАА-нинг пойтахти Абу-Дабида, сентябрь ойида АҚШ-нинг Нью-Йорк шаҳрида ўтадиган бутунжаҳон кўнгиллилар форумига жами сони йигирма кўнгиллилар юборилади. Улуснинг улуғ куни Наврўз байрамида шаҳримизга кўплаган туристлар келиши кутилмоқда. Байрам арафасида хорижликларга анъаналаримизни, урф-одатларимизни намойиш этиш учун этноовул қурилиши режаланмоқда. Кам таъминланган оилаларга этноовулда савдо қилишга имконият берилади. Тадбиркорлик билан шуғулланаман десангизлар, қўшимча яна таклифлар айтсангизлар бўлади”,-деди Рашид Абадули.

   Ташкилотнинг келгуси режалари сарҳисоб қилинган йиғилишдан  сўнг ёнғин содир бўлган хонадонга махсус борди. Яроқсиз бўлиб қолган уй ҳовлисидаги тўлиғи билан битмаган икки хонали уй қурилишига ёрдам бериш ишлари бошланиб кетди. Об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳимматли ёрдам келаси шанба куни давом этадиган бўлди.

Нуртас КЕНЕСБЕКОВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы