ҲОКИМЛИК «ҒАМХЎРЛИК» ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРМОҚДА

722 көрілім

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг топшириғи билан “Ғамхўрлик” дастури доирасида вилоят миқёсида кўламдор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Тажибек Мусаев 1 гуруҳ ногирони Фарида Гаюповага массаж қурол-аслаҳасини топширди. Ф.Гаюпова шаҳар раҳбари Рашид Аюповнинг “Очиқ эшик кунида” ушбу воситани олиш хусусида ўз илтимосларини билдирган эди.

   Кўп вақт ўтмай ёрдам бериб, масалани жиддий эътиборга олган ҳокимликнинг ишига миннатдорчилик билдирди. Ушбу дастур бўйича аниқланган ижтимоий шароити ночор оилаларга шаҳар ҳокимлигининг бўлим, девон раҳбарлари, вилоят ҳамда шаҳар маслаҳати депутатлари билан тадбиркорлар мунтазам равишда шароитини назорат қилиб, қандай ёрдам кераклигини эътиборда тутади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, турғун уй, иш билан таъминлаш, озиқ-овқат, кийим-кечак масалалари эътиборга олинади. Умуман, шаҳримизда турмуш шароити паст 161 оила аниқланиб, шу кунга қадар дастур доирасида 94 оилага ёрдам кўрсатилди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы