Элбоши Н.Назарбаевнинг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақоласи доирасида Туркистон вилоятида амалга оширилган мажмуавий тадбирлар режаси ҳисоботи тингланди.
2019 йили «Маънавий янгиланиш» дастурининг махсус йўналишлари бўйича вилоят кўламида йил бошидан 300 мингдан зиёд одамнинг иштирокида 3369 тадбир ўтказилган. «Буюк даштнинг етти қирраси» мақоласи бўйича 713 тадбир ташкил этилиб, 47 минг киши қамраб олинган. Тадбирда шаҳар ички сиёсат бўлимининг етакчи мутахассиси Гулдана Ахметова шаҳарда бажарилган ишлар ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, вилоят «Туркистон Медиа Холдинг», «Маънавий янгиланиш» бўлими «Атамекен» кичик дастури етакчиси Гулнур Қипшақбаева, «Ахборот тўлқини» кичик дастури етакчиси Гулжан Серик вилоятда бажарилган ишлар билан таништирди.
Тадбир давомида қатор қизиқарли ахборотлар айтилди. Масалан, ЮНЕСКО-нинг «Буюк Ипак йўли ёдгорликлари» атамаси бўйича жаҳон маданий мерослар рўйхатига кирган 8 ёдгорлик тўғрисида илк марта ҳужжатли фильм туширилди. «Қозоғистоннинг 100 янги номи» махсус лойиҳасига вилоятимиздан Айжан Жузбай киритилган.
Брифинг поёни олдинда бажариладиган ишлар режаси таҳлили билан якунланди.
