УЧ СМЕНАЛИ МАКТАБЛАРНИ ТАРТИБГА КЕЛТИРИШ МАСАЛАСИ КЎРИЛДИ

692 көрілім

Туркистон шаҳри ҳокими Р.Аюпов раислигида ўтган ҳафталик йиғилишда уч масала кўрилди. Хусусан, таълим соҳасидаги муҳим масалалар, соғлиқни сақлаш бўйича 2016-2019 йилларга аталган «Саломатлик» дастурининг бажарган ишлари, халқ идорасининг фаолияти ҳақида масалалар тингланди.

   Кун тартибидаги биринчи масала бўйича инсоний капитални ривожлантириш бўлими раҳбари А.Батирбекова таълим соҳасининг муҳим масалаларига тўхталди. 2018-2020 йиллари мактаб ўқувчиларининг сони 5 мингга кўпайиб, уч сменада ўқитиладиган мактаблар сафи кенгайган. Офатли вазиятдаги мактабларнинг бири Э.Иззатуллаев номли умумий ўрта мактаби (2 биноси), 3 сменадаги мактаблар қаторида 14 умумий ўрта мактаб, М.Жумабаев номидаги №15 мактаб-гимназия, №23 IТ-мактаб-лицейи аниқланган. Шунингдек, шаҳардаги 3 мактаб, А.Байтурсинов, М.Маметова номидаги, №31 мактаб болалар боғчаси ички ҳожатхоналари ишламайдиганлиги, шунингдек, 29 мактабнинг ички ҳожатхоналарини аслига келтириш зарурлиги айтилди. Мактабларда ўқувчиларни компьютер билан таъминлаш фоизи пастлиги, таълим ташкилотларининг хавфсизлиги, тарбия соҳасидаги болалар билан ўсмирлар орасидаги нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик, ўқувчиларнинг бўш пайтидан самарали фойдаланиш мақсадида «Ўқувчилар саройи» зарурлигини таъкидлади.

   Сўнгра Туркистон шаҳар шифохонаси бош шифокори Ж.Ўспанова маъруза қилди. Маърузачи соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 2016-2019 йилларга аталган «Денсаулық» дастурининг бажарган ишлари ҳақида тўхталди. Унда мамлакатимизнинг ижтимоий имконияти ва иқтисодий тараққиётининг асоси сифатида фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг самарали ва барқарор тизимини ривожлантиришни таъминлаш йўналишидаги ишларини сарҳисоб қилди.

   Йиғилишда кўрилган кун тартибидаги учинчи масала яқинда очилган халқ идораси фаолияти ҳақида давлат хизмат кўрсатиш мониторинги бўлими раҳбари М.Байғут ахборот берди. Туркистон шаҳри ҳокимлиги қошидан тажриба лойиҳа сифатида очилган давлат хизмат кўрсатиш маркази сифатида 13 январдан бошлаб халқ идораси ишламоқда. Халқ идорасининг бош мақсади – шаҳар ҳокимлиги томони-дан кўрсатиладиган давлат хизмат-ларини бир жойдан «Бир дераза» тизими орқали кўрсатиб, ошкора-ликни таъминлаш йўли билан уюшган жиноятчилик омиллари-нинг олдини олиш ҳисобланади. Бугунги кунда иш билан таъминлаш марказида кўрсатиладиган умумий 97 давлат хизматининг 70 га яқин турлари тавсия этилмоқда.

Қуаниш ТАСИБАЕВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы