МЕДИАЦИЯ – МУАММОНИ ҲАЛ ҚИЛИШГА МЎЛ ИМКОНИЯТ

704 көрілім

Бугунда Туркистон вилоятида медиация институтини ривожлантириш бўйича қатор тадбирлар бажарилмоқда. Меҳнат можароларини судга етказмай ҳал қилиш бўйича медиация кенгашини қуриш режадаги масала. Шунга мувофиқ нуфузли орган аъзолари билан вилоятимиздаги касбий медиаторлар иштирокида анжуман ўтди.

   Минтақадаги медиация институтини ривожлантириш йўналишида бажарилган ишлар ҳақида Туркистон вилоят судьяси Бауржан Танирбергенов ўз маърузасида медиаторларнинг фаолияти ҳамда бажарилган тадбирларга ва шу йилдан бошлаб қўлга олинган тажриба лойиҳасининг тизими билан таништирди. Иштирокчилар томонидан қўйилган саволлар қаторида медиатор кабинетларининг очилиши жараёни ва маҳаллий  медиаторларнинг асосий вазифалари тушунтирилди.

   2019 йили медиация кабинетининг  бажарган тадбирлари ҳам кенгашда кун тартибида кўрилди. Бу ҳақда Ассамблея қошидаги медиация кабинети етакчиси Дана Ақадил қизи маъруза қилиб, турғунлар орасида медиация йўналишини тушунтириш бўйича ишлар билан таништирди. Медиация доирасида Ассамблея, хусусан жамоат тотувлиги ва оналар кенгаши билан биргаликда бажарилган ишларга баҳо берилди. Маъруза поёнида иш билан таъминлаш марказларида медиация кабинетларини очиш орқали ижтимоий муҳофаза масалаларининг қулай ҳал бўлишига ҳисса қўша оладиганлиги тавсия  сифатида айтилди.

   Тадбирда Туркистон вилоят медиация кенгаши қурилиб, унинг аъзолари сайланди. Иштирокчилар томонидан таклиф-мулоҳазалар айтилди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы