ФАОЛЛАР ОЛҚИШГА САЗОВОР

640 көрілім

   Туркистон шаҳар маданият уйи жамоасининг ташкилотчилигида 1 март “Шукрона куни” байрами муносабати билан марказлаштирилган кутубхоналар тизими биносида маданий тадбир ўтди. Унга шаҳримизнинг зиёлилар аҳли вакиллари билан фаол кўнгилли ёшлар иштирок этди.

Умуман, байрамона тадбир пандемия шароитида қатъиятлик ва юксак масъулиятнинг илғор намунасини кўрсатган шифокорлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларининг, шунингдек, тадбиркорларнинг, ушбу масъулиятли паллага лоқайд қарамаган фуқароларнинг меҳнатини ҳисобга олиш мақсадида қўлга олинди.

Шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Жарқинбек Қулбайимбетов “Шукрона куни” байрамига эзгу тилагини йўллади. У ўз сўзида ҳар бир фуқаро эл олқишини олишни, ўз олдига қўйган мақсад деб билиши зарурлигини айтди.

Шу тарзда, шаҳар маданият уйининг директори Лиза Шамет шаҳримизнинг ривожланиши билан маданий жиҳатдан кўркамлашишига алоҳида ҳисса қўшган фуқароларга миннатдорчилигини билдириб, бир гуруҳ кўнгилли фаолларни шаҳар ҳокимининг махсус “Алғис хат” билан тақдирлаб, қийматли совғалар топширди.

Байрамона тадбир давомида шаҳар маданият уйининг “Шуғила” халқ маданий ташвиқот гуруҳининг ижросидаги қўшиқ кўпчиликнинг қарсаклари билан олқишланса, “Қозоғистон ажойиб”, “Оқ халатли фидойилар”, Полиция ҳимоячим” номли чиройли қўшиқлар фуқароларга кўтаринки кайфият улашди. Тадбир давомида ҳурматли меҳмонлар нутқ сўзлаб, эзгу ниятларини билдирди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы